Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Саудия Арабистони минтақада устунликка эриша оладими?

1333

Саудия Арабистон минтақада тўлиқ устунликка эришмоқчи, лекин унда ички ва ташқи муаммолар бор. 

Ички муаммолар: шаҳзодалар ўртасидаги низолар, қабилалар ўртасидаги обрў масаласи, яъни саудларга ҳошимийлар ва Бани Шайба қабиласининг обрўси соя солиб туради. Шунингдек, Саудиянинг иқтисодиёти асосан нефтга асосланганлиги ва ҳозирги даврда бундан четлашиб, “VISION 2030” дастурини тадбиқ қилиш масалалари муаммо бўлиб турибди. 

Ташқи сиёсатида эса баъзи кутилмаган ўзгаришлар содир бўлди, биринчи навбатда АҚШ билан: Жо Байденнинг президенликка келиши ва унинг Саудия Арабистонини қўлламаслигини айтиши, Ямандаги уришни тўхтатишни талаб қилиши. Минтақанинг асосий кучлари бўлган Туркия ва Эрон билан муносабатларда ҳам анча катта ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан, 2021 йил май ойида Туркия билан ҳам, Эрон билан ҳам музокараларга киришган Саудия Арабистони Туркиянинг талаби билан Қатарни қамал қилишни тўхтатди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, айнан Қатар қамалининг тўхтатилиши Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Саудия ўртасида кичик бўлса ҳам, низоларни келтириб чиқарди. Сабаби БАА қамалнинг очилишига кескин қарши эди. Аммо ҳозирги Саудиянинг ташқи сиёсати ўта мўътадиллик касб этмоқда, бу эса ҳозирча унинг мақсадларини яширин тутади. Ушбу масалада икки хил тахмин мавжуд. 

Биринчидан, таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, айнан АҚШ ҳукуматига демократларнинг келиши Саудия Арабистони ва АҚШни бир-биридан узоқлаштиради. Шу билан бир қаторда Саудия ташқи сиёсатида йиғилиб қолган бир қанча муаммолар мавжуд бўлиб, ўз ўрнида улар мамлакатга босим сифатида кўрилаётган эди. Масалан, Ямандаги ҳусийлар ёки «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатлари. Саудия эса бу муаммоларни Эрон давлатининг аралашувисиз ҳал қилиши мушкуллигини яхши англайди. 

Иккинчидан, Туркиянинг мусулмон дунёсида обрўси ошиб бораётганлиги ва АҚШ демократларининг ҳам Туркиянинг минтақада кучайиб кетишини хоҳламаслиги ушбу минтақадаги яқинлашувга сабаб бўлди. Ўз навбатида, Туркия билан яқинлашув Жамол Қошиқчи масаласининг юмшашига ҳам олиб келади. 

Бу масалада яна баъзи тахминлар ҳам мавжуд. Биламизки, Саудия Арабистони қабул қилган VISION-2030 дастурида мамлакатнинг нефтга қарамлигини камайтириш масаласи қўйилган. Буни амалга ошириш учун эса, албатта, минтақа давлатлари билан келишиш даркорлиги ва ташқи сиёсатдаги муаммоларга ҳаддан ташқари кўп аралишиб қолишдан тийилиш муҳимлигини англаган Саудия Арабистони айнан ташқи сиёсатдаги муаммолар давлатнинг ичида саудлар оиласи обрўсига қарши норозилик кайфиятини уйғотмаслиги учун келишиш йўлини тутди. 

Шунингдек, подшоҳлик АҚШни Саудия Арабистони бўйича йўналишини қайта кўриб чиқишга чақирди. Саудия Арабистонининг Арабистон ярим оролида сиёсий жиҳатдан катта нуфузга эга бўлиб олганини унинг асосий ютуқ томони деб кўрсатсак бўлади. 

Шоҳжаҳон Исломов

Манба: “Шарқшунос таҳлилчилар”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

238 11:30 06.12.2021

Саудия Арабистони Кобулда консуллик хизматларини тиклади

277 13:05 04.12.2021

Умра қилаётганлар Саудияда 30 кунгача қолишлари мумкин

765 11:10 04.12.2021

Хушхабар: Ўзбекистон делегацияси умра сафарини ҳал этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди

513 10:09 01.12.2021

Ақалли бир доза вакцина олганлар энди Саудияга кира олади

792 12:05 30.11.2021

Ливан президенти Саудия Арабистони билан муносабатларни яхшилашга ваъда берди

239 10:28 22.11.2021
« Орқага