Янгиликлар

Саудия Арабистони нефть қазиб олишни янада камайтиради

319

Саудия Арабистони ҳукумати июнь ойида нефть қазиб олишни кунига яна 1 миллион баррелга камайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг расмий SPA агентлиги хабар тарқатди. 

Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз ибн Салмон ал-Сауднинг айтишича, мазкур қарор апрель ойидаги ОПЕК+ (нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ва ҳамкорлари) келишуви доирасида олинган мажбуриятларга қўшимча сифатида қабул қилинди. 

Нефть қазиб олишни қўшимча равишда қисқартиришдан кўзда тутилган мақсад нефть бозоридаги барқарорликни қўллаб-қувватлашдир. Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси июндан эътиборан нефть қазиб олишни кунига 7,492 миллион баррелга туширади, бу охирги 18 йилдаги энг паст кўрсаткичдир. 

Саудия Арабистонида давлат ёрдами тўхтатилади, ҚҚС ошади

Саудия Арабистони: нефт қазиб олиш тўхтаяпти

Эслатиб ўтамиз, нархнинг пасайиш туфайли ОПЕК+ мамлакатлари 12 апрель куни нефть қазиб олишни қисқартиришга келишиб олди. Келишувга биноан Саудия Арабистони кунлик нефть қазиб олишни 8,5 миллион баррелга туширишга рози бўлганди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Умрага келган 450 минг киши уйларига жўнатиб юборилди

463 21:00 29.05.2020

АҚШ — Россия — Саудия Арабистони Ким-кимнинг бурнини ерга ишқаяпти? (Иккинчи қисм)

914 14:24 28.05.2020

Саудия Арабистони масжидларида янги қоидалар жорий этилди

923 23:00 27.05.2020

Хушхабар: Саудия Арабистонида масжидлар очилмоқда

884 20:40 26.05.2020

“Саудиялик юқори мартабали разведкачининг фарзандлари гаровга олинди”

1055 08:07 26.05.2020

Саудияда қолиб кетган юртдошларимиз олиб келинди

595 14:33 25.05.2020
« Орқага