Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони подшоси ва унинг ўғли Исроил борасида якдил эмас

1783

Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ўз юртининг Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайндан кейин Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатишини истамоқда. Бироқ отаси Салмон ибн Абдулазиз бунга қарши. 

Мақолада Саудия Арабистони подшоси анча вақтдан бери Исроилга қарши бойкотни ва фаластинликларнинг мустақил давлат борасидаги талабини қўллаб-қувватлаб келиши қайд этилган. Валиаҳд шаҳзода эса Исроил билан савдо-сотиқни йўлга қўйиш ҳамда Эронга қарши ҳамкорлик қилиш учун Исроил – Фаластин муаммосини четга суришни маъқул кўрмоқда. 

Маълум бўлишича, Салмон ибн Абдулазиз 13 август куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг БАА ва Исроил ўртасида алоқалар нормаллашишини эълон қилишидан жуда ҳайрон бўлган. Чунки ўғли Муҳаммад отасининг бу ишга қарши чиқишидан чўчиган ва шу сабабли олдиндан хабар бермаган. 

Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон АҚШ президентининг маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнер билан учрашувда отасининг Исроил билан яқинлашиш фикрини қабул қилмаслигини, айни пайтда Саудия Арабистони фақатгина “кичик Баҳрайннинг Исроилни тан олишини таъминлаши” мумкинлигини айтган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия эртами-кечми Исроил билан алоқа ўрнатар экан

770 19:30 16.10.2020

Ана холос! Саудияда кучук ишқибозлари учун қаҳвахона очилди

1398 18:05 04.10.2020

Умрага боришни истовчиларга махсус илова орқали рухсат бериляпти

2081 09:10 04.10.2020

Умра пайтида коронавирусга қарши қандай чоралар кўрилиши маълум қилинди

719 08:15 30.09.2020

Саудия Арабистони Туркия маҳсулотларига эмбарго жорий қилади

3039 09:05 29.09.2020

Тарихда бугун: Саудия Арабистони ташкил топди

1666 20:05 23.09.2020
« Орқага