Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлик кенгаши келгуси ҳафта Саудия Арабистонидан бўлиб ўтадиган саммитга Қатар амири таклиф қилинганини билдирди.
The New Arab нашрининг хабар беришича, Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамод ал-Тани 5 январдаги саммитга расмий таклифнома олган. Бироқ унинг Саудия Арабистонига бориши ҳозирча маълум эмас. Шайх ўтган галги саммитга ҳам таклифнома олган, бироқ анжуманга унинг ўрнига мамлакат бош вазири борган эди.
Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлик кенгашига Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн, Ўмон, Кувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари аъзо.
2017 йилнинг июнида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Ўмон Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишда айблаб, у билан алоқани узган эди. Бу давлатлар Қатар учун ўз чегараларини ёпди ва ҳудудларидаги қатарликларни депортация қилди.
Қатар эса шу пайтгача барча айбловларни рад этиб келди.
Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида Қатар инқирози муҳокама этилиши кутилмоқда.