Форс кўрфазидаги араб давлатлари атрофидаги сиёсий инқироз Қатар минтақанинг тўрт давлати – Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Мисрнинг хавотирларини тушуниб етганидан кейингина ҳал бўлади. Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фарҳон ана шундай фикр билдирди, дея хабар бермоқда Islam.ru нашри.
Вазирнинг фикрича, Доха хавфсизлик борасида келтириб таҳдидлар келтириб чиқармоқда.
“Биз Қатардаги биродарларимиз билан ишлашни давом эттирмоқдамиз. Умид қиламизки, улар Форс кўрфази минтақасидаги инқирозни ҳал қилиш учун биз билан ишлашни давом эттиришади”, – деди Файсал ибн Фарҳон. У Қатарга нисбатан қамал қўшни давлатларнинг “летигим хавотири” туфайли жорий этилганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 5 июнида Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Мирс Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик алоқани узди. Улар Қатар учун қуруқлик, денгиз ва ҳаво чераларини ёпиб, иқтисодий қамал қўллай бошлади.
Қамал бекор этилиши учун Қатарга 13 та шарт қўйилган. Улар орасида Туркияга тегишли ҳарбий базанинг Қатар ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳам бор.