Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири ташриф буюрди

836

Мамлакатимизга Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзан Ал Рабиа бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Шунингдек, Саудия Арабистони Туризм бошқармаси ва Visit Saudi брендидан вакиллар Ўзбекистонга келди.

Мамлакатимиздаги “Инсон қадри учун” тамойилларига асосланган сиёсат туфайли эзгулик ва олижаноб фазилатларга ундовчи Ислом динининг равнақи учун кенг имтиёзлар яратиб берилди. Инсонларнинг ўз диний ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратилди.

Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасидан Ҳаж ва Умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига борадиганлар сони сезиларли ошди. Ўтган икки йилда коронавирус пандемияси туфайли муқаддас зиёрат ва ибодатларга бориш тўхтатилган бўлса, 2022 йилга келиб Ҳаж ва Умра учун яна эшиклар очилди.  

  Рақамларга эътибор қаратилса, пандемиядан аввалги 2019 йилда 7 минг 200 киши Ҳаж ибодатига юборилган. Жорий йилда эса ушбу квота 12 мингга етди. ( 2016 йили 5 000 нафар ўзбекистонлик Ҳажга борган). 

«Умра-2022» йил бошидан бери 35 минг фуқаро Саудия Арабистонида зиёратларни амалга оширди. Жумладан, Рамазон мавсумида 7 минг 740 нафар зиёратчи умра амалани адо этган.

 Бу борада ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида мамлакатимизга Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзан Ал Рабиа раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Ўзбекистонга араб туристларини жалб қилиш бўйича Меморандум имзоланиши кутилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Роже Гароди: аввал коммунист, сўнг христиан ва охирида мусулмон бўлган француз олими

1289 19:30 20.11.2022

Қатар жаҳон чемпионати стадионларида спиртли ичимликлар ичишни тақиқлади

576 08:45 20.11.2022

Тошкент метросининг ер усти бекатларидан бири вақтинча ёпилади

388 18:32 17.11.2022

«Сиз ёшлигингизда кўрган одамлар бизнинг диндор ота-боболаримиз тарбия қилган авлод эди...»

3060 21:35 16.11.2022

Дунё аҳолиси 8 миллиард кишига етди

729 20:33 15.11.2022

Жанубий Корея: қурбонлар  орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор

1204 11:03 30.10.2022
« Орқага