Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони шаҳарларига дронлар ва ракеталар ҳужуми уюштирилди

1098

Саудия Арабистонининг ҳаво ҳужумидан мудофаа хизмати аскарлари кеча икки соат ичида Яман “Ансоруллоҳ” ҳаракати (ҳусийлар) тарафдорлари томонидан учирилган бешта дрон ва битта баллистик ракетани зарарсизлантиришган. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ракета зарбасининг мўлжали қиролликнинг пойтахти - Ар-Риёд бўлган. Дронлар Яман билан чегарада жойлашган Жизан ва Хамис Мушайт аҳоли пунктларига юборилган.

2014 йил август ойидан бери Яманда ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасида фуқаролар уруши олиб борилмоқда. 2015 йил март ойидан бошлаб Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция халқаро миқёсда тан олинган ҳукумат томонида жанговар ҳаракатларда қатнашмоқда.

16 феврал куни Қўшма Штатлар ҳусийларни террористик гуруҳлар рўйхатидан чиқариб ташлади. Қарор Ямандаги оғир гуманитар вазият билан боғлиқ эди. АҚШ Давлат департаменти ҳусийларнинг раҳбарлари Яман хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солувчи ҳаракатлар билан боғлиқ санкциялар остида қолишини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яхшилик йўлида ушбу хайрия қилганларни Аллоҳ мукофотласин!

483 18:00 13.04.2021

Рамазонда Масжидул ҳаромга берухсат кирганлар жаримага тортилади

481 10:30 10.04.2021

БАА Ироққа миллиардлаб доллар инвестиция киритади

424 10:00 07.04.2021

Саудия Арабистони билан яна бир ҳамкорлик йўлга қўйилади

814 19:30 03.04.2021

Саудия Арабистони: “Исроил билан яқинлашишдан фойда катта, бироқ...”

1680 13:00 03.04.2021

Саудия Арабистонига заъфарон экспорт қилинади

615 17:30 01.04.2021
« Орқага