Саудия Арабистони ва БАА Суданга 3 млрд доллар ажратади

10:30 23.04.2019 216

Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари яқинда ҳарбий тўнтаришни бошидан ўтказган Суданга молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳақда IslamToday нашри хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Суданга жами 3 миллиард доллар ажратилади. Бунинг 500 миллион доллари мамлакат Марказий банкига маҳаллий валютани мустаҳкамлаш учун берилади. Қолган 2,5 миллиард доллари аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва ёқилғи сотиб олиш учун ишлатилади.

Эсатиб ўтамиз, Суданни 1989 йилдан бери бошқариб келаётган Умар Башир 11 апрелдаги ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан четлатилди. Мамлакатни Муваққат ҳарбий кенгаш бошқармоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!