Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони ва Уммон буғдой тақчиллиги борасидаги хавотирларга жавоб берди

886

Саудия Арабистони ўз фуқароларини Россиянинг Украинага бостириб кириши ва давом этаётган уруши туфайли мамлакатда буғдой етказиб беришда тақчиллик йўқлигини айтмоқда.

Саудия Арабистони телеканалларидан бирининг кўрсатувида Саудия Дон ташкилоти (SAGO) раиси ўринбосари Зайд Ал-Шабанат ўз ташкилотининг стратегияси бир нечта мамлакатлар ва қитъалардан дон етказиб беришдан иборат, деб таъкидлаган.

Ал-Шабанат подшоликда етарли миқдорда дон захираси борлигини ва у Россия ҳамда Украинадан импорт қилинадиган ҳар қандай миқдор Европа, Шимолий ёки Жанубий Американинг бошқа манбаларидан қопланиши мумкинлигини тасдиқлади.

Шунингдек, у ўтган ой подшолик бозорларини 2022 йилнинг сўнгги чорагида катта миқдорда дон етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганини айтган. «Қироллик Россия-Украина инқирози таъсиридан ҳам кучлироқ бўлган коронавирус пандемиясининг таъсирини енгишга муваффақ бўлди», деган у.

SAGO раиси ўринбосарининг изоҳлари Ҳиндистон умумий таъминотни сақлаб қолиш ва ички озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўзининг барча буғдойларини - барча турдаги ва навларини экспорт қилишни тақиқлаганини эълон қилганидан бир неча кун ўтиб айтилди. Бироқ, Нью-Деҳли буғдой экспорти бўйича барча қайтариб бўлмайдиган шартномалар ҳурмат қилинишига ишонтирган, бу эса Миср ва бошқа баъзи мамлакатларни тақиқдан озод қилиш имконини беради.

Қўшни Уммон ҳам халқига ўз кафолатларини берди, Oman Flour Mills Company (OFMC) бош директори Ҳайтам Муҳаммад Ал Фанна берган интервьюсида «Ҳиндистондан иккита партия буғдой келди ва учинчи жўнатма ҳам тез орада етиб келади» деган.

Ал-Фанна қўшниси каби импорт манбаларини диверсификация қилаётганини ва бир манбага таянишдан бош тортишини қўшимча қилган. «Бундан ташқари, бизда Австралиядан мунтазам етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳам бор ва бу захиралар жорий йилнинг охиригача етарли», деган у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

721 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

336 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

506 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

921 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

671 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1464 17:20 02.02.2023
« Орқага