Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони: валиаҳд шаҳзода ўз амакисини ўлдирмоқчи бўлганми?..

784

Бир пайтлар Саудия Арабистони разведкасида юқори мартабали амалдор бўлганва айни пайт Канадада яшайдиган Саад Жабрий CBS телеканалига берган интервьюсида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмонни ўз амакиси Абдуллоҳни ўлдирмоқчи бўлганликда айблади. 

Подшоҳ Абдуллоҳ ибн Абдулазиз ал-Сауд 2015 йилда 90 ёшида вафот этган. Шундан сўнг тахтга унинг укаси Салмон ўтирди. 

Жабрийнинг иддаосига кўра, шаҳзода Муҳаммад 2014 йилда унга подшоҳ Абдуллоҳни ўлдиришни таклиф қилган, чунки отаси Салмоннинг подшоҳ бўлишини хоҳлаган. Шаҳзода Муҳаммад гўёки қотиллик учун заҳарли узукдан фойдаланиш таклифини билдирган.

“Подшоҳ Абдуллоҳни ўлдиришни хоҳлашини, Россиядан заҳарли узук келтириши мумкинлигини айтди. “У билан қўли бериб кўришаман, шу билан тамом бўлади”, деб айтди. Балки аравани қуруқ олиб қочгандир, лекин биз буни жиддий қабул қилдик”, – деди собиқ разведкачи. 

Саудия Арабистони Саад Жабрийни ёлғончи ва обрўсини йўқотган кимса ўлароқ таърифлаган. 

Жабрий эса интервью давомида валиаҳд шаҳзода Муҳаммадни “Яқин Шарқда чексиз имкониятларга эга, ўз фуқаролари, америкаликлар ва бутун дунёга таҳдид туғдирувчи телба” деб атади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

264 11:30 06.12.2021

Саудия Арабистони Кобулда консуллик хизматларини тиклади

277 13:05 04.12.2021

Умра қилаётганлар Саудияда 30 кунгача қолишлари мумкин

766 11:10 04.12.2021

Хушхабар: Ўзбекистон делегацияси умра сафарини ҳал этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди

513 10:09 01.12.2021

Ақалли бир доза вакцина олганлар энди Саудияга кира олади

792 12:05 30.11.2021

Ливан президенти Саудия Арабистони билан муносабатларни яхшилашга ваъда берди

239 10:28 22.11.2021
« Орқага