Саудия Арабистонида аёллар ўт ўчирувчилик билан шуғулланади

19:00 26.12.2018 325

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco ўт ўчирувчиларни тайёрлаш ўқув марказида илк бор аёллар таҳсил олишди. Марказ раҳбари Ғассон Абу Ал-Фаражнинг таъкидлашича, бу тарихий воқеликдир. “Кўз ўнгимизда икки аёл ўт ўчирувчи сифатида ишлайди. Бу нафақат марказимизда, балки мамлакатимизда ҳам тарихий воқеликдир“, – деди Ал-Фараж.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир йилда Саудия Арабистонида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ўзгаришлар натижасида босқичма-босқич аёлларга бир қатор ишларда фаолият кўрсатишга рухсат берилмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!