Саудия Арабистонида илк стюардессалар иш бошлайди

21:30 07.01.2019 744

Январь ойида Саудия Арабистонининг Flynas авиакомпаниясида илк стюардессалар иш бошлайди, дея хабар бермоқда Saudi Gazette.

Авиакомпания маълумотига қараганда, стюардессаларнинг дастлабки гуруҳи тайёргарликдан ўтди ва улар иш бошлаш арафасида. Flynas икки йил давомида 300 нафар стюардлар ва стрюардессаларни тайёргарликдан ўтказишни режалаштирган.

Қайд этилишича, стрюардессаларнинг формаси маҳаллий урф-одатларга мувофиқ бўлади. Стюардессаликка номзодлар ўрта маълумотга эга бўлиши ва инглиз тилини билиши, бўйи ва вазни эса “халқаро авиация стандартларига мос” бўлиши зарур.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!