Янгиликлар

Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони яна ортди

775

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги бир кунда қайд этилган коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича янги “рекорд” қўйилганини маълум қилди. 

Вазирликнинг Твиттердаги саҳифасида ёзилишича, бир кунда 3943 кишида коронавирус аниқланган ва шу тариқа беморларнинг умумий сони 186 436 нафарга етган. Шунингдек, бир кун ичида 2363 бемор инфекциядан халос бўлган ва жами тузалганлар сони 128 минг нафарни ташкил қилмоқда.  

Саудия Арабистони араб давлатлари ичида коронавирусга чалинганлар сони бўйича биринчи ўринда турибди. Ҳукумат эпидемия туфайли жорий йилда чет элликлар учун ҳаж сафари тақиқланганини маълум қилди. Зиёратга фақат маҳаллий кишилар келиши мумкин ва уларнинг умумий сони 10 минг нафардан ошмайди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудияда Қурбон ҳайити намози ўқилиши

309 16:23 16.07.2020

Яман: авиаҳужум қурбонлари сони ортди

142 14:37 16.07.2020

Дунёнинг энг йирик «яшил» заводи Саудия Арабистонида қурилади

547 17:25 15.07.2020

Саудия Арабистони ҳаж пайтида рухсатсиз Маккага келганларни жаримага тортади

249 17:45 13.07.2020

Саудия Арабистони Ҳажга рўйхатдан ўтказишни бошлади

1417 18:49 11.07.2020

Саудия Арабистонида дунёнинг энг йирик туялар касалхонаси очилди

318 17:43 08.07.2020
« Орқага