Янгиликлар

Саудия Арабистонида “Вақф” фонди тақдимот қилинади

1179

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолиятини Саудия Арабистонида ҳам тақдимот қилиш, у ердаги ватандошларнинг юртимизда бўлаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида, шу йилнинг 4–14 январь кунлари Макка, Мадина шаҳарларида Фонднинг тақдимот маросимлари ўтказилади, дея хабар бермоқда “Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати.

Куни кеча 4 январь куни Фонд раҳбари Искандар Халилов Саудия Арабистонига учиб кетди. Фонд раҳбарияти ўн кун давомида тарғибот ишларини амалга оширади. Сафар доирасида Саудия Арабистони “Вақф” ишлари идораси, “Мовароуннаҳр” вақф мулклари қўмитаси, Макка шаҳридаги “Ҳарами шариф” масжиди имоми, бир гуруҳ ватандошлар ва талаба-ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш ҳамда ўзбек такяхоналарига (вақф меҳмонхоналари) ташрифлар уюштириш кўзда тутилган. 

Макка ва Мадина шаҳарларидаги нуфузли меҳмонхоналарда кенг жамоатчилик иштирокида “Вақф” фондининг тақдимот маросимлари бўлиб ўтади.

Маълумки, тақдир тақозоси билан ўтган асрнинг 20–30-йилларида диёримиздан минглаб кишилар хорижий мамлакатларга, хусусан, Саудия Арабистонига чиқиб кетишга мажбур бўлган. Улар Макка, Мадина ва Тоиф шаҳарларида таълим, тижорат ва бошқа муҳим жабҳаларда фаолият юритиб, катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлишган. Жумладан, Макка ва Мадинадаги икки ҳарам – Масжидул Ҳаром ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Масжидун Набавий атрофида кўплаб ерларни сотиб олиб, вақф сифатида қолдиришган. Вақф бу, Аллоҳ йўлида фойдаланилиши ёки сарфланиши учун ажратилган мулкдир. Вақф қилинган мулк эгасининг ҳисобидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Вақф қилинган мулкдан келадиган ажр-савоби унинг соҳибига абадий етиб туради. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусулмонлар идораси вакили: «Қора Малибу» сотилди

1720 16:19 26.05.2020

Вақф” хайрия жамоат фонди Сардоба туманида масжид қуради

255 15:30 15.05.2020

Боғини вақф қилиб, суюнган саҳобалар

655 07:00 30.03.2020

Исломда вақф тушунчаси ва тарихдаги вақф ташкилотлари ҳақида

520 13:40 28.02.2020

Мусанниф Адҳам: “ИИБга устимдан ёзилган шикоятни “Вақф” фонди ходими берган эди”

3076 14:40 24.01.2020

Дин кишилари ёки ишлари бу давлатга ўгай эмас-ку!

2659 05:23 18.05.2019
« Орқага