Саудия Арабистони 6 миллиард доллардан воз кечди

20:40 02.11.2018 1887

Саудия Арабистони ривожланаётган мамлакатларнинг 6 миллиард доллар қарзидан воз кечди. Бу ҳақда қирол Салмон қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.

Мазкур қарор Вазирлар маҳкамасининг сўнгги мажлисида эълон қилинган. Қайд этилишича, қарздан кечилишининг сабаби “барқарорлик ва тараққиётга эришиш, Саудия Арабистонининг гуманитар ва иқтисодий ролини оширишдир”.

Шунингдек, Вазирлар маҳкамаси йиғилишида АҚШнинг Питтсбург шаҳридаги синагогада 11 кишининг ўлимига сабаб бўлган отишма қораланди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!