Саудия Арабистонига: «Уламоларни қатл қилманг!»

10:00 25.05.2019 3449

Халқаро мусулмон уламолар уюшмаси (UMAD) халқаро ҳамжамиятни Саудия Арабистонидаги вазиятга аралашишга ва Рамазондан кейинга реалаштирилган бир қатор уламолар қатлининг олдини олишга чақирди.

«UMAD бутун дунёдаги мусулмон уламоларга нисбатан адолатсизлик ва зўравонликка қарши. Ҳайитдан сўнг таниқли уламоларни қатл этишни режалаштирган Саудия Арабистони ҳукуматининг ҳаракатига ҳам қаршимиз», – дейилади уюшма тарқатган баёнотда.

Шунингдек, баёнотда Саудия Арабистони ҳукумати анча вақтдан бери олимлар ва уламоларни асоссиз равишда ҳибсга олаётгани, оддий мусулмонларга босим кўрсатилаётгани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида Рамазондан сўнг бир нечта уламоларнинг қатл этилиши режалаштирилган. Улар орасида машҳур уламо Салмон Авда ҳам бор.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!