Янгиликлар

Саудия меҳмонхоналарида чет эллик эркак ва аёллардан никоҳ гувоҳномаси сўралмайдиган бўлди

1764

Саудия Арабистонида чет эллик эркак ва аёл сайёҳларнинг никоҳ гувоҳномасини кўрсатмаган ҳолда битта хонада қолишларига рухсат берилди.

Suudi Okaz газетасининг ёзишича, бундан ташқари, энди нафақат хорижлик, балки маҳаллий аёллар ҳам ёлғиз ўзлари, яъни эркак ҳамроҳсиз меҳмонхонада қолишлари мумкин.

Бундай ўзгаришлардан кўзда тутилган мақсад эркак ҳамроҳи бўлмаган чет эллик аёллар ва эр-хотин бўлмаган жуфтларнинг ҳам Саудия Арабистонига саёҳат қилишларини таъминлашдир. 

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ҳукумати 2030 йилгача 100 миллион хорижлик сайёҳни жалб этишни режалаштирган. Ўтган ҳафтада 49 мамлакат фуқароларига сайёҳ визасини бериш бошланди.

Манба: Евроньюс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистонида дунёнинг энг йирик туялар касалхонаси очилди

268 17:43 08.07.2020

Танқидлар ўз йўлига: Британия Саудия Арабистонига қурол сотаверади

368 14:30 08.07.2020

2020 йилги Ҳаж мавсуми қандай ўтиши маълум қилинди

1046 18:09 07.07.2020

“Франция Яманда халқаро қонунларни бузяпти”

480 10:00 04.07.2020

Араб шаҳзодалари ўртасида кескин қарама-қаршилик бошланди

1805 14:12 03.07.2020

Саудия Арабистони умра зиёратини очишга тайёргарлик кўрмоқда

1351 23:17 02.07.2020
« Орқага