Янгиликлар

Саудия муфтийси ҳайит намози бўйича фатво берди 

5554

Коронавирус пандемияси сабаб жамоат намозларини уйларида адо қилаётган бутун дунё мусулмонлари ҳайит намозини ҳам жамоат бўлиб ўқий олмайдилар.

Саудия Aрабистони уламолари кенгаши раиси ва Илмий тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи муфтий Aбдулазиз аш-Шайх коронавирус билан боғлиқ вазиятдан кейин бу йилги ҳайит намозини уйда ўқишга рухсат бериш тўғрисида фатво чиқарди. Фатвога кўра ҳайит намози хутбасиз адо қилинади. Намоз икки ракъат бўлиб, унда олтита такбир бор.

Шунингдек, у фитр садақа ва закотни муносиб бўлган одамларга тақсимлаб бериш ва ҳайит доимгидек хурсандчилик билан нишонлаши кераклигини қўшимча қилди.

Уламолар кенгашининг аъзоси шайх Aбдул Салом Aбдуллоҳ Сулаймон ҳайит намозини ёлғиз ўқимай, оила аъзолари бўлса, уларнинг ҳамроҳлигида адо қилишлари мумкинлигини фатвода билдириб ўтди.

Замзам суви Саудия Арабистони бўйлаб дўконлар орқали тарқатилади

Яман: коронавирусдан ўлим кўпаймоқда

Ҳайит намоз вақти

Шунингдек, олимлар ҳайит намозининг вақти қуёш чиққандан сўнг 15-30 минут ўтиши кераклигини айтадилар. Ҳайит намозининг вақти пешин намозидан олдин тугайди.

Барча мазҳабларга кўра, қуёш чиқаётган вақтда ҳайит намозини ўқиш мумкин эмас. Шундай қилиб, қуёш чиққандан 15-30 минут кейин намоз ўқилади.

манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Вашингтон Саудия Арабистонига бомба сотмоқчи. Нархи – $500 млн

684 18:30 30.05.2020

Умрага келган 450 минг киши уйларига жўнатиб юборилди

530 21:00 29.05.2020

АҚШ — Россия — Саудия Арабистони Ким-кимнинг бурнини ерга ишқаяпти? (Иккинчи қисм)

952 14:24 28.05.2020

Саудия Арабистони масжидларида янги қоидалар жорий этилди

949 23:00 27.05.2020

Хушхабар: Саудия Арабистонида масжидлар очилмоқда

903 20:40 26.05.2020

“Саудиялик юқори мартабали разведкачининг фарзандлари гаровга олинди”

1078 08:07 26.05.2020
« Орқага