Янгиликлар

Саудия нефть қувурларига ҳужум уюштирилди

1202

Ҳукуматнинг айтишича учувчисиз самолёт мамлакатдаги нефть қувурларидан бирига ракета зарбаси берган. Яқин шарқ оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, зарба яманлик қўзғолончи хусийлар томонидан уюштирилган. Ҳужумда еттита учувчисиз самолёт иштирок этган. Шунга қарамай зарбалар нефть қувурларига катта зарар етказа олмаган.

Аммо мамлакатнинг шарқий ва ғарбий қисмларини боғлаб турувчи муҳим нефть қувурлар тармоғи фаолиятини бир муддат тўхтатиб туришга тўғри келган. Саудия учун стратегик аҳамиятга эга бўлган объектларга уюштирилган ҳужум ҳақида хусийлар назорати остидаги  Al-Massira телеканали хабар берган, дейди islam-today.ru.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудияда қолиб кетган юртдошларимиз олиб келинди

296 14:33 25.05.2020

Саудия Арабистони: ҳаракатланишга буткул тақиқ қўйилди

650 16:35 23.05.2020

Янги ой ҳилоли масаласида холис бўлайлик...

1839 12:05 23.05.2020

Эрон етакчиси араб давлатларини Фаластинга хиёнатда айблади

1410 13:30 20.05.2020

Саудия муфтийси ҳайит намози бўйича фатво берди 

5359 15:28 19.05.2020

Яман: коронавирусдан ўлим кўпаймоқда

429 22:00 16.05.2020
« Орқага