Саудия қироли Трампнинг Қуддус масаласидаги қарорини муҳокама қилди

20:00 16.04.2018 589

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз яна бир бор АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш ва Америка элчихонасини у ерга кўчириш ҳақидаги қарорини тан олмаслигини билдирди. Бу ҳақда Islam-today хабар тарқатди.

Салмоннинг сўзларига кўра, Қуддуснинг шарқий қисми Фаластин пойтахти ҳисобланади. Бу ҳақда у Саудиянинг Даҳран шаҳрида бўлиб ўтган Араб Давлатлари Лигаси саммитида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, араб давлатлари Трампнинг Қуддус бўйича қарорини яна бир бор қоралади. Шунингдек бир қатор Ғарб давлатлари, жумладан, Буюк Британия, Франция ва Россия ҳам бу қарорга қарши чиққанди.

Сал илгари Фаластин раҳбарияти фаластин-исроил можаросида Россиянинг воситачи бўлишини исташаётганликларини айтишганди.

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!