Таҳлил

Саудия қироллигидаги ички нотинчликлар

1655

Шу йилнинг 15 мартида Саудия Арабистонида кенг миқёсдаги коррупцияга қарши кураш доирасида мамлакат бўйлаб 298 нафар киши порахўрлик ва ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш каби айбловлар билан қўлга олинди. Улар сафида йирик амалдорлар, судьялар, полиция ва армия офицерлари ва маъмурият аъзолари борлиги таъкидланди. Шунингдек, Саудия давлат ОАВ га кўра умумий ҳисобда 694 киши устидан тергов олиб борилмоқда. Саудиянинг Коррупцияга қарши кураш миллий комиссияси (Назаҳа) изоҳ беришича, юқоридаги иш очилганларнинг келтирган зарари умумий миқдори 379 миллион риал (101 миллон АҚШ доллари)ни ташкил этган. 

Қиролликда сўнгги вақтларда амалга оширилаётган бундай ҳибслардан асосий кўзланган мақсад, деб валиаҳд шахзода Муҳаммад бин Салмон (МБС)нинг тахт учун курашдаги рақибларини бирма-бир нейтраллаштириш кўрилмоқда. Альцгеймер касалига чалинган қиролнинг соғлиғи ёмонлашуви оқибатида валиаҳд тезроқ фурсатларда тахтга ворисликни даъво қилувчи ёки унинг олиб бораётган сиёсатини қўллаб-қувватламаётган катта қироллик оиласининг вакилларини кучсизлантириш орқали ўзи учун хавфсиз вазият яратмоқчи. Бунга қадар март ойининг бошида ҳам учта йирик қироллик оиласининг аъзолари, шахзодалар давлат тўнтарувини режа қилишда айбланиб ҳибсга олинган эди. 

Фикримизча, айни пайтдаги бундай шов-шувли воқеаларнинг бошқа сабаблари сифатида нефть нархининг пасайиши, фонд бозорларидаги мураккаб ҳолат ва коронавируснинг таъсирини ҳам айтса бўлади. Мазкур омиллар барчаси Қироллик иқтисодиётига салбий таъсирини ўтказиб, валиаҳд МБСнинг мамлакатдаги йирик лойиҳалари ва режаларининг муваффақиятли амалга оширилишига тўсқинлик қилмоқда. Айрим кузатувчиларнинг фикрича, қўлга олинганлардан бюджет ҳисобига ундирилган маблағлар 70-100 миллиард долларгача етиши мумкин. Ўзининг қалтис ҳаракатлари билан МБС қироллик оиласида ҳам сўнгги 3 йилда кўпгина душманлар орттириб олгани ва тахт учун кураш ҳам кескин бўлиши кутилмоқда. 

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудиялик олимлар коронавирусга қарши ҳалол вакцина яратмоқчи

994 09:00 02.04.2020

Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?

2350 09:30 01.04.2020

Саудия Арабистони газ нархини икки бараварга арзонлаштирди

407 19:12 31.03.2020

Жидда вилоятига кириш ва чиқиш тўхтатилди  

430 18:30 30.03.2020

Хусийлар Саудия пойтахтига ракета ҳужуми уюштирди

1379 17:00 30.03.2020

Макка, Мадина ва Риёзга кириш-чиқиш тўхтатилади

598 09:30 26.03.2020
« Орқага