Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия сайёҳлик визаси эгалари учун энди умра ибодатига рухсат берди, бироқ...

3194

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги энди подшоҳлик туристик визага эга бўлган зиёратчиларга умра зиёратига боришга рухсат беришини маълум қилди.

49 давлат фуқаролари буни Visit Saudi Arabia веб-сайти орқали онлайн тарзда ёки аэропортга келганларида виза олиш учун ариза топширишлари мумкин. 

Умра ибодатини иложи борича кўпроқ одамлар адо этишига рухсат беришга қарор қилинди.

Сайёҳлик визаси билан умрага бориш ҳуқуқини АҚШ ва Буюк Британия визаси эгалари, шунингдек, Шенген визасига эга бўлганлар қўлга киритган.

Қоидалар ташриф буюрувчиларга подшоҳликнинг бошқа шаҳарларига ташриф буюриш учун 12 ой муддатга амал қиладиган туристик виза олиш имконини беради.

Оиласини зиёрат қилиш учун визага эга бўлганлар Eatmarna иловаси орқали Умра зиёратига боришлари мумкин.

Умра учун зиёратчилар кенг қамровли тиббий суғурта олишлари керак, бу суғурта COVID-19 даволаш, ўлим ёки ногиронликка олиб келадиган бахтсиз ҳодисалар ҳамда парвозни кечиктириш ёки бекор қилиш билан боғлиқ харажатларни ўз ичига олади.

Умра зиёратини ҳозирда рухсат этилган давлатлардан ташқари бошқа давлатлар фуқаролари Саудия Арабистонининг ўз мамлакатларидаги элчихоналарига виза олиш учун мурожаат қилишлари керак.

Керакли ҳужжатларга яшаш ва иш жойини тасдиқловчи ҳужжат, қайтиш чиптаси, молиявий барқарорликни тасдиқловчи банк баёноти, маршрут ва тўлиқ шахсий маълумотлар киради.

Афсуски, сайёҳлик визаси билан умра қилиш рухсат этилган давлатлар рўйхатида Ўзбекистон йўқ. Қўшни давлатлардан Россия, Украина ва Қозоғистонга бу ҳуқуқ берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

129 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

127 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

217 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

274 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

453 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

517 09:55 01.10.2022
« Орқага