Саудия шаҳзодаси 2 мингдан ортиқ Покистон фуқаросини озод қилишни буюрди

20:30 18.02.2019 1085

Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон 2107 нафар Покистон фуқаросини озод қилиш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.

Муҳаммад ибн Салмон Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан Покистон пойтахти Исломобод шаҳрига расмий ташриф билан келган эди.

“Покистон бош вазирининг сўровига кўра, Саудия Арабистони Қироллиги шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Саудия қамоқхоналаридаги 2107 нафар Покистонликларни дарҳол озод қилишга буйруқ берди”, дея ёзади Фавад Чодри Ҳусайн ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Покистон Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қуреши Саудия шаҳзодасига миннатдорчилигини билдирар экан, бошқа покистонлик маҳбусларнинг ҳам иши кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!