Саудия шаҳзодаси илк бора Ҳиндистонга боради

22:30 15.02.2019 798

Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ҳиндистонга биринчи марта расмий ташриф билан боради. Бу ҳақида Islam-today нашри хабар қилди.

Шаҳзода ўнлаб расмийлар ва ишбилармонлар билан бирга ташриф буюради. Ташриф давомида икки мамлакат ўртасида энергетика, қурилиш, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик бўйича қатор битимлар имзоланиши режалаштирилмоқда.

Ҳиндистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Аҳмад Жавиднинг таъкидлашича, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони ўртасида дўстона ва яқин муносабатлар ривожланган.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, айни дамда Саудия Арабистонида 3 миллиондан ортиқ иммигрант ҳиндлар истиқомат қилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!