Янгиликлар

Саудия шаҳзодаси Қошиқчи жинояти бўйича масъулиятини тан олди

1982

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича масъулиятини эътироф этди. Бу ҳақда Американинг PBS телеканалида намойиш этилиши мўлжалланган Frontline кўрсатуви анонсида айтиб ўтилди.

Журналист Мартин Смит тайёрлаган кўрсатув биринчи октябрда эфирга узатилади. Унда валиаҳд шаҳзода билан 2018 йилнинг декабрида Риёзда бўлиб ўтган суҳбат кўрсатилади. Анонсда айтилишича, Муҳаммад ибн Салмон илк бор Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ҳақидаги саволларга жавоб берган.

“Бутун масъулият менинг зиммамда, чунки бу воқеа менинг бошқарувим пайтида юз берди”, – деб айтган шаҳзода.

“Сизнинг хабарингиз бўлмаган ҳолда бундай қотиллик юз бериши мумкинми?” деган саволга жавобан валиаҳд шаҳзода Саудия Арабистонида 20 миллион аҳоли борлигини ва улардан уч миллиони давлат ишида ишлашини айтган. Шундан сўнг журналист давлат хизматчиларининг ҳукумат самолётларидан фойдаланиш ҳуқуқи бор-йўқлигини сўраган. Шаҳзода Салмон эса унинг ишларини юритадиган мулозимлар, вазирлар борлигини, ана ўшалар масъул эканини ва тегишли ваколатларга эгалигини билдирган. 

Саудиялик таниқли журналист, Washington Post нашри билан ҳамкорлик қилиб келган Жамол Қошиқчи ўтган йилнинг иккинчи октябрида Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган эди. Туркия Бош прокуратураси журналист аввалдан режалаштирилган жиноятнинг қурбонига айланган деган хулосага келди. Журналист консуллик биносига кирганидан кейин бўғиб ўлдирилган ва унинг жасади йўқ қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистонида олимларга фуқаролик берилади

659 14:30 06.12.2019

Саудия Арабистони: валиаҳд шаҳзода танқидлар нишонида

1690 08:00 04.10.2019

«Шаҳзода Муҳаммад оила орасида ишончни йўқотяпти»

1811 11:56 03.10.2019

Муҳаммад ибн Салмоннинг синглиси Францияда жазога тортилди

2253 18:30 14.09.2019

Фейсбук шаҳзода Муҳаммад ибн Салмонни мақтаган аккаунтларни ёпиб қўйди

1085 17:35 02.08.2019
« Орқага