Янгиликлар

Саудия шаҳзодаси Трампнинг “тинчлик режаси” ҳақида: “Франкенштейннинг ижоди”

1093

Саудия шаҳзодаси Турки ал-Файсал АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф этган Яқин Шарқ тинчлик режасини қоралар экани, уни “мудҳиш концепция” деб атади. 

“Ушбу режа билан Фаластиндан шундай нарса яратишмоқчики, уни Франкенштейннинг ижоди дейиш мумкин”, – деди у CNBC телеканалига берган интервьюсида.

Шаҳзоданинг таъкидлашича, “бу Фаластин учун даҳшатли концепциядир. У Фаластинни қонуний пойтахти Қуддусдан маҳрум қилади, бу эса мамлакатни юрагидан ажратишдек гап.

Қолаверса, Фаластиннинг чегаралари мавҳум, бу унинг жони чиқишига олиб келади”.

“Шундай қилиб, бу режа узоққа бормайди, нафақат бизнинг ҳудудда, балки бутун дунёда рад этилади”, – деди ал-Файсал.

АҚШ маъмурияти вакили CNBC билан суҳбатда шаҳзоданинг фикри Саудия Арабистони ҳукуматининг фикрини ифода этмаслигини айтган.

Саудия Арабистонининг бу борада расмий позицияси ноаниқ. Мамалакат ташқи ишлар вазирлиги Трампнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, Исроил ва Фаластин ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошлашга чақирди.

Шу билан бирга Саудия қироли Салмон “қиролликнинг Фаластин масаласига ва Фаластин халқининг ҳуқуқларига нисбатан позицияси қатъий” эканини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони 400 минг кишига сайёҳлик визаси берди

465 17:40 25.02.2020

Ислом ҳайвонларни ёмон кўрадими?

730 12:07 22.02.2020

Ҳусийлар Саудия Арабистонига яна ракета билан ҳужум қилди

776 18:30 21.02.2020

Умра визаси 7 баробарга арзонлашдими?

8021 12:00 20.02.2020

Ҳаж ва умра учун янги авиакомпания очилади

2466 14:40 19.02.2020

Кўрфаз инқирози ҳанузгача ҳал бўлмади

360 09:40 17.02.2020
« Орқага