Саудия Арабистони Туркия билан муносабатларни юмшатиш-тузатиш (тенг ҳуқуқли илиқ муносабатлар) йўлини эълон қилди.
22 ноябр куни Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон “Бизнинг Туркия билан муносабатларимиз “илиқ ва дўстона” дея таъкидлаган.
Форс кўрфази мамлакатлари Қатар билан зиддиятларга барҳам бериш йўлини излашда давом этмоқда.
Айни вақтда Саудия Арабистонининг Туркияга нисбатан қандайдир бойкот эълон қилгани тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ.
Шунингдек, расмий Ар-Риёд Фаластин давлатига фойда келтирадиган келишувга эришилгандан кейингина Исроил билан алоқаларни йўлга қўйишини билдириб ўтган.
Кеча Саудия Арабистони Қиролининг Эрдоғанга (охирги йилдаги биринчи маротаба) қилган телефон орқали мулоқотидан сўнг ва бойкотга чақириқлар Қиролликда содир бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда, Саудия Арабистони Туркия билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидан борганлиги ҳақида аниқ тасаввур пайдо бўлади. Кўпгина мутахассислар буни Саудия Арабистонига салбий муносабатда бўлган Байденнинг ғалабаси билан изоҳлашмоқда.