Янгиликлар

Саудияда 80 ёшли Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда қолди

1722

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Жидда шаҳридаги Бош консулхона оғир аҳволда қолган 80 ёшли ватандошимизга ёрдам бериш чораларини кўрган.

Фуқаро А.Х.га маълум кишилар умра зиёрати, меҳмонхона хизматлари ва Саудия Арабистонидаги кузатув учун пул олишган. 

Бироқ 1 январь куни Бишкек ва Истанбул орқали Жидда аэропортига келганида уни ҳеч ким кутиб олмаган. 

Бош консулхона Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги кўмаги билан Ўзбекистон фуқаросини меҳмонхонага жойлаштирган. Ҳозирда у умра амалларини адо этмоқда.

Динимизда бировнинг молини алдов, фирибгарлик, чув тушириш йўли билан ўзлаштиришдан қаттиқ қайтарилган. Қуръони каримда бу ҳақда шундай баён этилган. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقًا مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ

яъни: “Мол ва бойликларингизни ўрталарингизда ботил йўллар билан емангиз. Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўл билан ейиш мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз.”(Бақара , 188).

Шунингдек, суюкли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким бизни алдаса, у биздан эмас”,  дедилар. (Имом Ҳоким ривояти).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Даҳрий дўстим билан баҳс (иккинчи қисм)

834 22:00 22.02.2020

Камбағалликнинг оилага таъсири

995 21:00 22.02.2020

Қозоғистон президенти муфтийни табриклаш учун масжидга борди 

518 18:30 22.02.2020

Германиядан терактда омон қолган йигит мусулмон бўлди

1101 15:30 22.02.2020

Ислом ҳайвонларни ёмон кўрадими?

673 12:07 22.02.2020

Закиянур исми ҳақида

1283 10:00 22.02.2020
« Орқага