Саудиялик аёлларга ИИВ тасарруфидаги билим юртларида таълим олишга рухсат берилди

11:43 07.02.2019 310

Саудия Арабистонида аёлларга мамлакат ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги нуфузли билим юртларида таълим олишга рухсат берилди. Бу ҳақда ЎзА The National газетасига таяниб хабар берди.

25 дан 35 ёшгача бўлган аёллар мазкур билим юртларига суҳбат ва ёзма тест асосида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, қироллик сўнгги икки йилда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бўйича янги қарорлар қабул қилди. Жумладан, "махфий ажрашишлар" тақиқланиши, аёлларга стюардессагид ва ўт ўчирувчи бўлиб ишлашга рухсат берилиши шулар жумласидандир. ​

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!