Саудиялик эркак киши ҳақиқий мусулмон эр қандай бўлишини кўрсатиб қўйди

14:30 12.09.2018 5234

Саудиялик Шбейли бин Аҳмад Ҳасан ал-Шаҳрий ўзининг мисолида ватандошлари ва дунёдаги диндошларига мусулмон киши хотинига, меҳрибон эр қандай бўлиш кераклигини кўрсатди – дея, ёзади IslamNews.

Аш-Шаҳрий уйланганига 11 йил бўлган ва сўнгги бир неча йил унинг хотини буйрак етишмовчилиги дардига чалинган. Аҳволи шу даражага бордики, аёлнинг буйраги деярли ишдан чиқди, ва унга зудлик билан буйрак кўчириб ўтказиш зарур бўлди.

Эр энг аввало анализ топшириб, қони тўғри келишини таҳлилларини аниқлаш учун синовлардан ўтган ва унинг буйраги хотинига мос келиши аниқланган. “Мен гап хотинимни сақлаб қолиш хақида кетаётгани учун, иккиланмадим. Биз 11 йилда бери бирга яшаймиз, мен жисмоний оғриқ нималигини билмай яшаб келаман. Мен унда ҳам шундай ином бўлишини истайман”, – деган донорнинг сўзларидан IslamNews иқтибос келтиради.

Буйракни кўчириб ўтказиш операцияси подшоҳ Фаҳд касалхонасида бўлиб ўтиб, муваффақиятли якунланди. Энди аш-Шаҳрийнинг тинмай унга ўз хотини ҳаётини узайтириш имконини бергани учун шифокорлар, тиббиёт ходимларига раҳмат ва Қодир Аллоҳга шукроналар айтмоқда

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!