Янгиликлар

Саудиянинг валиаҳд шаҳзодасига янги айблов қўйилмоқда

1373

Amazon компанияси раҳбари Жефф Безоснинг рақамига Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмондан ролик келганидан сўнг, телефони ишдан чиққан. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Amazon раҳбарининг телефони 2018 йилнинг май ойида ҳужумга учраганди ва ундан кўплаб маълумотлар кўчириб олинганди. Сал вақт ўтиб бу маълумотларнинг бир қисми АҚШнинг National Enquirer таблоидида эълон қилинганди.

Безоснинг телефонида ўтказилган криминал экспертизадан сўнг маълум бўлишича, Ибн Салмон Америка компанияси раҳбарига WhatsApp орқали зарарли видеофайл жўнатган ва шу орқали унинг телефони ҳужумга учраган.

Ушбу ҳодисани саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ҳам ўлими билан боғлашмоқда. Сабаби Қошиқчи ишлаган The Washington Post нашри ҳам айнан Жефф Безосга тегишли.  

БМТ Жамол Қошиқчи иши бўйича: “Суд эмас, пародия”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бестселлер нима ўзи?

1590 16:00 31.07.2019

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини “Амазон” тармоғида сотиш йўлга қўйилади

597 21:20 29.01.2018
« Орқага