Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Саудлар мактаб дарсликларини ўзгартирмоқда

1981

Саудия Арабистони подшоҳлиги шаҳзодаси Бин Салмоннинг буйруғига кўра, мактаб дарсликларидан ҳақоратли ва тажовузкор сўз – иборалар олиб ташланяпти экан. Қайси давлат мактабларида болалар китобдан ҳақоратли сўзларни ўрганиши мумкин, деб ўйлаяпсизми? Аслида вазият бундан-да қизиқ.

Бу хабарни АҚШнинг ҳафталик янгиликлар журнали Time ўз сайтида эълон қилди. Саудиянинг Вашингтондаги элчиси Фаҳд Нозир хабарига кўра, подшоҳлик амалдорлари дарсликларда бошқа дин вакилларини хафа ёки ҳақорат қилиши мумкин бўлган ибораларни топишибди. Энди эса уларни кўпроқ мўътадиллик, сабр, тинч-тотув яшашга тарғиб қилувчи иборалар билан алмаштирилаётган экан.   

Хабарга кўра, бошқа дин вакилларига, айнан: христиан ва яҳудийларига дўстона муносабатда бўлиш тарғиб қилинаётган экан. Қизиқ жойи шундаки, инсон ўз динини куч билан ҳимоя қилиши керак, – деган тушунчани бекор қила бошлашибди. 

Бу "ислоҳот" туфайли Ислом арбобларини хавотирга солаётган мавзу бошқа. Ўзга дин вакиллари томонига мактаб дарсликларида ҳақоратли иборалар бўлганини ўзлари тан олишаётгани эмас, балки китоблардан зино ва ливота (баччабозлик) учун жазолар баёни, наҳйи мункарлар ҳам олинаётгани экан. Бундек нозик масалаларда ҳам либераллашиш жараёнида қизил чизиқ бўлишига умид билдиришмоқда  

Албатта, АҚШ ҳукумати ёш шаҳзода Бин Салмоннинг бу “либераллашиш” ташаббусини олқишлади. 

Динимизда аҳли китоб деган тушунча бор. Улар Таврот, Инжил соҳибларидир. Асрлар оша христиан ва яҳудийлар мусулмонларнинг ерларида, ҳимоя остида тинч тотув яшашган. 1940 йилларгача Фаластинда 3 дин вакиллари дўст-биродардек яшагани ҳаммага маълум.

Ваҳҳобийлик таълимоти, ўзининг ўнг қарашлари билан ажралиб туради. Бу қарашлар мактаб дарсликаларида ҳам ўз аксини топган экан.

Лекин АҚШ нима учун бу ислоҳотлар тарафдори? 

Саудия Арабистони АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг ишончли ҳамкори. Саудия АҚШ экспортини қабул қилувчи йирик давлат. Саудиядан АҚШга кунига 1 миллион баррел нефт етказилиб берилади. Йиллар давомида Саудияда ҳокимият ўзгармаслиги АҚШга қўл келяпти. Бу икки давлатнинг йиллик ўзаро товар алмашуви 200 миллиард доллардан ошади. Саудиянинг либераллашиши, фуқаролари ҳар хил тоифадаги чет эл фуқароларига муносабатда мўътадил бўлиши, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари учун манфаатли. Бу уларга келажакда ўзаро муносабат ва тадбиркорликнинг янги босқичларига чиқиш имконини беради.  

Бу хабарлардан кейин, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Макка ва Мадинада ҳеч қачон Аллоҳнинг динидан бошқа дин қиёматгача бўлмаслиги ҳақида айтган ҳадислари,одамнинг қалбини тинчлантириб туради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Ямандаги уруш учун Саудияни айблаяпти

621 16:40 18.09.2021

Мусулмонлар илм-фанда қанчалик илғор бўлганини кўрсатувчи қўлёзма

944 17:20 16.09.2021

Саудия Арабистонидаги ҳайвон ҳайкаллари энг қадимий деб топилди

698 09:32 16.09.2021

Эрон-Саудия музокаралари янги ва яхши босқичга чиқмоқда

359 12:05 15.09.2021

Саудия Арабистони Исроилнинг Қуддус ва Фаластиндаги ҳаракатларини қоралади

1155 21:40 10.09.2021

Маккада муқаддас Каъба эшиги жорий таъмирдан чиқди

993 21:30 09.09.2021
« Орқага