Саудлар Миср эҳромларига рақобатчи сайёҳлик масканини “кашф қилмоқда”

22:00 23.03.2019 1460

Саудияликлар тарихий аҳамиятга эга сайёҳлик объектларига 20 млрд. АҚШ доллари инвестиция жалб қилмоқчи.

Саудиянинг шимолий-ғарбидаги қадимий Ал-Ула шаҳрини 2035 йилга қадар дунёнинг энг машҳур сайёҳлик масканларидан бирига айлантирмоқчи.

Ушбу ҳудуднинг кўзга кўринган масканларидан бири Мадаин Солиҳ бўлиб, пайғамбар Солиҳ алайҳиссаломнинг Самуд қавми яшаган шаҳарлар ҳисобланади. Қуръонда зикр қилинишича, Самуд қавми Аллоҳ таолодан мўжиза сифатида берилган туяни сўйиб, Аллоҳга куфр келтиргани учун, Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилган. Қуръонда Самуд қавми водийда харсанг тошларни кесган қавм эканлиги айтилади.

Амр Мадани, Ал Ула бўйича қироллик комиссиясининг раҳбари, айтишича кейинги ўн етти йилда ушбу ҳудудга 32 млрд. АҚШ доллари инвестиция киритилади ва 35000 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Ушбу лойиҳа валиаҳд Муҳаммад бин Салмоннинг мамлакатни сайёҳлик масканига айлантириш режасининг бир қисми бўлади. Режага кўра, ушбу ҳудуд йилига 2 миллион сайёҳни жалб қилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!