Ислом

«Савдо фойда қилди, эй абу Яҳё!»

700

Маккадаги тор  даъват майдонидан Мадинадаги кенг даъват майдонига чиқиш вақти яқинлашган эди. Маккада улар етарлича тарбия топишди. Қийин имтиҳонлардан ўтишди. 

Жаъфар розиёллоҳу анҳу Ҳабашистонга ҳижрат қилди. У киши билан ватанидан динини устун қўйганлар бирга чиқишди.

Билол розиёллоҳу анҳу Умайянинг бурнини ерга ишқалади.  

Ҳамза  розиёллоҳу анҳу Абу Жаҳлнинг юзига мушт туширди.  

Али розиёллоҳу анҳу жонини фидо қилиб ҳижрат арафасида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг тўшакларида ухлади.  

Абу Бакр розиёллоҳу анҳу қулларни сотиб олиб озод қилди. Сўнгра Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга ҳижратда ҳамроҳ бўлди.  

Бу ер юзини ўзгартириб юборадиган янги босқичга ўтишга изн эди.  

Макканинг мусулмонларни ўзига олиб қолишга кучи етмади. Чунки уларнинг суюкли Набийлари Мадинада эдилар. Ахир маҳбубисиз кишининг ўзи нима ҳам қилиши мумкин?!  

Мусулмонлар қурайшни ғафлатда қолдириб кечаси бирин-кетин ҳижрат қилишди.  

Суҳайб розиёллоҳу анҳу ҳижрат қилмоқчи бўлди. Аммо у кишини қурайш билиб қолди. Улар Суҳайбни ортга қайтариш учун ортидан одам юборишди.  

Суҳайб розиёллоҳу анҳу камонига ўқ жойлаб уларга тўғрилаб, деди:

- Эй қурайш жамоаси! Менинг қандай ўқ отишимни биласизлар. Бирорта ўқим хато кетмайди. Мен ўқим тугагунича отаман. Сўнг қиличим билан жоним чиққунича жанг қиламан.  

Улар дейишди:

- Сен бизнинг диёрга қашшоқ бўлиб келган эдинг. Кўп мол жамладинг. Энди эса жонингни ҳам, молингни ҳам олиб кетмоқчисан. Аллоҳга қасамки, ундай бўлмайди!

Суҳайб деди:

- Агар сизга молимни берсам мени тинч қўясизми?

Улар:

- Ҳа, дейишди.

Суҳайб уларга Маккадаги молини яшириб қўйган жойини айтди. Улар ўз йўлларига кетишди.

Набий алайҳис салом веқеадан бевосита ваҳий орқали хабардор эдилар. У зотга Жаброил алайҳис салом воқеани нақл қилиб у ҳақда ваҳий олиб тушдилар: 

"Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини тилаб жонини сотадиганлар бор. Ва Аллоҳ бандаларига меҳрибондир".   

Суҳайб Мадинага етиб боргач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни табассум билан кутиб олдилар:

- Савдо фойда қилди, эй абу Яҳё! Савдо фойда қилди, эй абу Яҳё! 

Ҳар қанақанги зийнатли гуноҳ билан сенинг ўртангни ажратадиган нарса агар уни Аллоҳ учун тарк қилган бўлсанг ва бундан савдодаги фойда каби фойдани ҳис қилсанг ана шунда уни тарк қилиш уни олишдан афзалроқ ва тотлироқ бўлади. 

Биров билан уришдинг. Энди сенда интиқом олиш имкони бор. Аммо сен уни Аллоҳ учун кечирмоқчисан. Агар бундан савдодаги фойда каби фойдани ҳис қилсанг ана шунда афв қилиш лаззати интиқом лаззатидан афзал бўлади. 

Сендан қарздор бўлган инсонлар бор. Улар тўлай олмаяпди қарзини. Уларни шарманда қилиш, кишиларга айтиш, улардан шикоят қилиш ўрнига уларни кечираяпсан, муддатини узайтираяпсан. Агар бундан савдодаги каби фойдани ҳис қилсанг ана шунда молни қайтариб олиш лаззатидан кўра қарздорларга муҳлат бериш лаззати афзал бўлади.  

Фақирнинг қўлига қўядиган ҳар бир молингни аввало Аллоҳнинг ҳузурига қўймоқдасан. Агар бундан савдодаги фойда каби фойдани ҳис қилсанг бериш лаззати олиш лаззатидан ўтиб кетади. 

Хотининг, фарзандларингга қилинадиган ғазабни Аллоҳ ризоси учун ичингга ютсанг ва бу билан фойдани ҳис қила олсанг ана шунда ғазаб туфайли аламингни чиқаришингдан авфнинг лаззати минг чандон устун бўлади.

Адҳам Шарқовий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

UzAuto Motors автомобиллар учун шартнома тузиш ва сотишни тўхтатди

1868 09:25 04.03.2020

Бухорода йирик ёнғин содир бўлди

1188 10:42 27.02.2020

Тошкентда Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг филиали очилади

422 23:30 22.02.2020

Ўзбекистонда бир хил нархда савдо қилувчи дўконлар очилади

1009 21:40 17.02.2020

Савдодаги ҳалолликнинг фойдалари

497 18:00 17.02.2020

Ўзбекистон ва Туркиянинг ўзаро савдо миқёси кенгаймоқда

362 16:40 15.02.2020
« Орқага