Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Савдо масалалари: Истисна шартномаси ҳақида

606

Истисна молиялаштириш воситаси сифатида ҳам қўлланилиши мумкин (масалан кўчмас мулк сотиб олишда).

Агар мижоз ўз ер майдонига эга бўлиб, уй қурилишига маблағ қидираётган бўлса, молиявий ташкилот ўша ер майдонида Истисна шартномаси асосида уй қуриб бериши мумкин. Агар мижоз ер майдонига эга бўлмаса ва у ер майдони сотиб олишни ҳам истаса, молиявий ташкилот маълум бир ер майдонида уй қуриб, унга тақдим қилиши ҳам мумкин.

Мақоламизнинг аввалги қисмида айтиб ўтганимиздек Истисна шартномасида нархни олдиндан ёки хатто етказиб бериш вақтида ҳам тўлаш шарт эмас. Тўлов муддати томонларнинг келишувига биноан белгиланиши мумкин (яъни томонлар келишган пайтда). Томонлар тўловлар жадвали тузиши ва харидор ўша жадвалга асосан бўлиб-бўлиб тўлаши ҳам мумкин.

Молиявий ташкилот уйни ўзи қуриши шарт эмас. У учинчи томон билан параллел (ёндош) Истисна шартномаси тузиб ёки бошқа бир пудратчи ташкилотга буюртма бериб, уйни қурдириши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам ташкилот барча харажатларни ҳисоблаб, ўзига етарли даражада фойда қолдирадиган Истисна шартномасининг қиймати/нархини белгилаши мумкин. 

Мижоз Истисна шартномаси имзоланган кундан бошлаб тўлов қилишни бошлаши мумкин ва қурилиш жараёни давомида ҳам, уй битказилиб мижозга топширилгандан кейин ҳам, тўловларни давом эттириши мумкин. Тўловларнинг ижросини кафолатлаш мақсадида уйнинг ёки ер майдонининг эгалик ҳуқуқи ёки мижознинг бошқа бир мулкининг эгалик ҳуқуқи охирги тўлов амалга оширилгунча молия ташкилотига гаров сифатида тақдим қилиниши мумкин.

Молия ташкилоти уй қурилишини шартномада кўрсатилган талаблар ва техник хусусиятларга мувофиқ ҳолда бажариши шарт. Агар уйни шартномада кўрсатилганидан бошқача қилиб қурган бўлса ва бу харидорнинг эътирозига сабаб бўлса, у ҳолда молия ташкилоти ўзининг ҳисобидан керакли ўзгаришларни амалга оширади.

Истисна битими лойиҳаларни молиялаштириш соҳасида ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан, мижоз ўз фабрикасида кондиционер ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлса ва бунинг учун муайян ускуна/дастгоҳ керак бўлса, молиявий ташкилот ушбу ускуна/дастгоҳни Истисна битими асосида тайёрлаб бериш мажбуриятини олиши мумкин. Истисна шартномасини кўприк, йўл ва шунга ўхшаш қурилиш иншоотларини молиялаштиришда ҳам қўллаш мумкин.

Агар давлат ташкилоти йўл ёки кўприк каби бирор иншоот қурмоқчи бўлса ҳам қурувчи ташкилот билан Истисна шартномаси тузиши мумкин. Бу ҳолатда қурувчи ташкилотга йўлни ёки кўприкни тижорат асосида бошқариш ва маълум муддат давомида тушадиган тўловларга эгалик қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин ва бу Истисна шартномасининг нархи бўлади.

Ислом молияси @IslomMoliyasi телеграм каналидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом молияси Ўзбекистон бизнесига нима беради?

920 15:44 21.01.2021

Ўзбекистонда ислом молиявий хизматлари қачон жорий этилади?

1038 08:00 20.01.2021

Марказий банк раиси ўринбосари: «Ислом молияси» тушунчаси кўриб чиқилади»

526 19:45 11.01.2021

Ўзбекистон бозорига Ислом молияси кириб келмоқда – “Сукук нима ўзи?”

1146 20:50 07.01.2021

Криптовалюта, токен, блокчейн… ҳалолми ёки йўқ?

1553 12:05 05.01.2021

Ижара (лизинг)нинг асосий қоидалари

846 14:45 30.12.2020
« Орқага