Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Савобларга йўғрилган тадбир ўтказилди

517

Кеча Тошкент шаҳрида жойлашган «Мумтоз» ресторанида «Меҳрдан завқланинг-2» деб номланган хайрия тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ташкил этилган «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими мудири ўринбосари ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий) бошчилигида ўтказилди.

Ушбу хайрия тадбирида 150 нафар етим болажонларга бағишлаб катта базм ташкил этилди, уларга совғалар улашиб ўксик кўнгиллари бироз бўлсада кўтарилди.

Қуръон тиловати билан бошланган тадбир бошида шайх Абдулазиз Мансур дуо қилди. Тадбирга Тошкент шаҳар бош имоми Раҳматуллоҳ Термизий, «Имом Термизий» жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон Бегматов, «Абдуллоҳ ибн Аббос» жоме масжиди бош имом хатиби Ғуломиддин домла ва бошқа кўплаб аҳли илмлар ташриф буюришди.

Тадбирга ташриф буюрган AzonTV ходимлари томонидан видео лавҳа тайёрланган. Уни яқин вақтларда эътиборингизга ҳавола этамиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аброр Мухтор Алийнинг таклифига муносабат — Шокир Долимов

4211 19:00 12.08.2021

Аброр Мухтор Алий мактаб формаси ҳақида таклиф билдирди

4742 15:45 11.08.2021

Шокир Долимов: «Умид қиламанки, Аброр Мухтор Алийнинг таклифи инобатга олинади»

3002 10:15 10.08.2021

Аброр Мухтор Алий: «Мактаб формаси бўлсин, аммо бош кийимга ҳам рухсат бериш керак»

5406 22:41 09.08.2021

Аброр Мухтор Алий ҳам Диний идорада масъул вазифага тайинланди

2287 18:25 09.08.2021
« Орқага