Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Саёқ юрган келажагимиз...

1213

Бугун соат тунги 01:00. Кўчадан эшитилаётган ёш ўспиринларни шовқини, бақир-чақирлари тинмаяпти. (Бу биринчиси эмас. Бунақа ҳолат жуда кўп бўлади) Улар бемалол баланд овозда хохолаб кулишяпти, фаҳш сўзлар билан сўкиниб гапиришяпти. Одамларга озор бераётгани уларнинг хаёлига ҳам келаётгани йўқ. Хаёлимни “Буларни ота-оналари бормикан, наҳотки улар тунда фарзандлари қаерда ва ким билан юрганидан қайғурмас экан”, деган ўй банд қилди... Мана шу ёшлар ҳам бизнинг келажагимиз... 

Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтондан олдин ухлашни ва хуфтондан кейин сўзлашишни хуш кўрмас эдилар”. Муттафақун алайҳ

...Хуфтондан кейин макруҳ бўлган суҳбатлар диний ва дунёвий ишларда фойдаси бўлмаган суҳбатлардир. Бунга сабаб, кеч ухлаш оқибатида уйқу ғолиб келиб таҳажжудга туролмаслиги ёки намозга туриш оғир бўлиб бомдод намозини қазо қилиб қўйиши мумкин. Қазо қилмаса-да, қийналиб туриб, уни мустаҳаб вақтида эмас, балки вақти чиқиб кетиш арафасида шошилиб ўқиши мумкин.

Бундан ташқари тунда ухламаслик ёки жудаям кам ухлаш кишини кундузи дангаса бўлишига сабаб бўлади. Агар инсон тунни узоқ вақт бедор ўтказадиган бўлса, баданнинг уйқудан бўлган насибасини бермайди. Натижада куннинг аввалги ярмини уйқу билан ўтказади. Бу эса ўз навбатида кўплаб фойдали ишлардан бебаҳра қолишига сабаб бўлади.

Одамларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, кундузнинг аввалида қилинган иш тўғри, баракали, фойдали ва муваффақиятли бўлади. Чунки эрта туришда барака бордир.

Мана соат ҳам 02:25 бўлди. Ўша шовқин ҳали ҳам тўхтагани йўқ. ...

Қудратулло Сидиқметов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ширакайф жамиятдан нима кутяпмиз?

2144 20:47 05.01.2021

"Фарзандимнинг келажагини таъминлашим керак" дейдиганлар учун...”

1709 17:37 28.12.2020

Европанинг келажаги – ислом билан...

1636 22:05 14.11.2020

Фарзандларим келажагини таъминлашим керак, десангиз...

2689 07:00 22.04.2020

Евросиё иқтисодий иттифоқининг истиқболи (йўқлиги) ҳақида

1335 16:00 17.02.2020
« Орқага