Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Видео

Саййидлар-истилолаларда шажарасини сақлаб қолган авлод

980

Маъмура Султонова, иқтисод фанлари номзоди, доцент: «Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу аллайҳи вассаламнинг Фотима қизларига қолдирган шажараси қўлимга келиб, шу тарихни очишга қарор қилдим. Саййидлар пайғамбаримиз қизлари Фотима ва ҳазрати Алидан дунёга келган авлод ҳисобланади. Саййидлар мўғул ёки совет тузумида ҳам ўз наслини сақлашга ҳаракат қилишган. Улар қаерга борса ҳамиша илм фан олиб кирган ва муомала одобига, гўзалик, покликка қаттиқ эътибор беришган. «Саййидлар шажараси» китобимда бир ярим минг йилдан бери келган саййидларни очишга ҳаракат қилдим. Тадқиқотларимга кўра 1800 йил ака-ука ва сингил Бағдоддан Марғилонга келишган. Ўзлари билан шажара ва Абдулқодир Гилонийнинг мухрлари, Қуръонни тилсимини яъни арифметик шаклдаги Қуръоннинг кўринишини олиб келишган. Жуда илмли, араб тилида сўзлайдиган инсонлар бўлишган. Ўша даврда ука 20 кунда қайтаман деб шажарани олиб акасига муҳрни қолдириб ҳозирги Тожикистоннинг Ленинобод деган жойига жойлашган. Синглиси Қўқонга турмушга чиқган. Ва шу сабаб Қўқондаги саййидлар шу сингилнинг авлодлари ҳисобланади. Ука икки ўғли билан урушга кетиб вафот этади. Шажара, кичик амакининг қўлида қолади. Турмуш ўртоғим тарихчи олим ва саййидлардан бўлгани учун уларга авлодлари шажарани берган. Ва шу тариқа бу нодир манбаа менинг қўлимга келиб тушган» Саййидлар авлодидан бўлган суҳбатдошимиз қизи Сайидахон Сайидмаҳмуд қизини 37 авлод қилиб шажарага киритишгани ва ўрганишларидаги айрим ўзига хос жиҳатларга тўхталди: «Тадқиқотлар олиб борганимда Ҳаким ат-Термизийнинг саййидлар шажарасидан эканлигини аниқладим. Уларнинг 6 фарзандлари бўлган, шажарада Нақшбандий, Маҳдумий Аъзам, Соғуний, Мубашшир Тарозий, Мирсайид Али авлодлари бор. Масалан, Мирсайид Али катта рассом бўлган. Уларнинг расмлари Камбридж университетида, музейларда сақланади. Ҳаким ат-Термизийнинг 400 дан ортиқ китоблари чет элда ётибди»

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага