Янгиликлар

Сайёҳларнинг Жамму ва Кашмирга киришига рухсат берилади

357

Жамму ва Кашмир маъмурияти хавфсизлик бўйича вазиятни муҳокама қилгач, жорий йилнинг 10 октябридан эътиборан сайёҳларнинг ҳудудга киришига рухсат беришга қарор қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Иккинчи август куни сайёҳлар ва зиёратчилардан Жамму ва Кашмирни тарк этиш талаб қилинган эди. Бешинчи август куни эса Ҳиндистон ҳукумати штатнинг кенг мухторият мақомини бекор қилди. Бу мақом 1947 йилдан бери амал қилиб келаётган ва аксар масалаларда Жамму ва Кашмир штатининг мустақил ҳаракат қилишини кафолатлар эди.

Ҳиндистон ҳукуматининг қароридан кейин Жамму ва Кашмирда интернет ва телефон алоқаси узиб қўйилди, маҳаллий сиёсий етакчилар ҳибсга олинди.

Штат аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташки этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жамму ва Кашмир штати расман иккига бўлинди

938 14:00 31.10.2019

Ҳиндистон Кашмирда мобил телефон алоқасини қисман ишга туширади

234 10:30 14.10.2019

Изоҳсиз...

898 18:00 08.10.2019

«Жамму ва Кашмир – дунёдаги энг катта қамоқхона»

1426 17:35 11.09.2019

“Ҳиндистон билан гаплашгандан маъни йўқ”

1916 08:30 23.08.2019
« Орқага