Сдеротда 8 яҳудий жароҳатланди

14:40 10.08.2018 450

Ғазо сектори яқинидаги Сдерот шаҳрига кеча тунда келиб тушган ракеталар 8 исроилликни жароҳатлади. Исроил ОАВи берган маълумотга кўра, ушбу ракеталар Ғазо секторидан Исроил жанубига қараб отилган.

Исроил ОАВига кўра, 8 нафар жароҳатланганлар ўрта ва енгил даражада жароҳат олишган. Бундан ташқари 25 киши қаттиқ қўрққан.

Олдинроқ, Исроил қўшини, Ғазодан 36 ракета отилгани ва унинг 4 тасини темир гумбаз ушлаб қолгани ҳақида баёнот берган эди.

Шунингдек, қўшиннинг охирги баёнотида Ҳамаснинг Ғазодаги 12 объектига ҳужум уюштирганини айтган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!