Аҳли ирфон

“Сен қилиб юрган шу амалларинг устида ўлишни хохлайсанми?“ (Жийлоний ҳикматлари)

529

“Агар бирортангизга: “Сен қилиб юрган шу амалларинг устида ўлишни хохлайсанми?“ дейилса, у: «Йўқ» деб жавоб беради. «Унда тавба қилиб яхши амаллар қил» дейилса, у: «Аллоҳ муваффақ қилса қиларман» дейди. Тавба қилиши учун тақдирни рўкач қилади-ю шаҳват-у лаззатига уни рўкач қилмайди. (Яъни, нафси бир гуноҳни хохлаганда уни рад қилиб, кейин: «буни қилиш тақдиримда йўқ экан» демайди.) У шу зайлда тавбани ортга суриб, иккиланиб айшу ишрат ва неъматлар ичра юраркан, ўлим кутилмаганда келиб томоғидан бўғади. Уни раҳбарликдан ҳам, ҳурмат-эътибордан ҳам, савдо-сотиғи-ю ундан топадиган фойдасидан ҳам айиради. Ҳали васияти ёзилмай туриб, одамлар билан ҳисоб-китоби битмай туриб, узун-узун орзу ва умидлар гирдобида юрганида ажал тўсатдан келади”.

Абдулқодир Жийлоний

Аллоҳнинг йўлида юрган ҳам, у йўлдан узоқ юрган ҳам барибир ўтади. Ажал белгиланган вақтдан ҳеч кечикмасдан шубҳасиз келади. Аллоҳ берган умрни, У берган барча неъматларни У зотнинг йўлига Ўзи буюрганидек сарфлаган инсон қандай бахтли! Аллоҳнинг буйруғидан воз кечиб, банданинг розилиги учун ёки нафси учун елиб югурганлар дунё ва охиратда пушаймон ва зиён ичидадирлар.

Аллоҳ бизни охирги пушаймонликдан асрасин!

Улуғбек Жиянов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сафар узоқ, аммо йўл учун озуқамиз йўқ!

385 18:00 10.10.2019

Абдулқодир Жийлонийдан дурдона насиҳатлар

920 15:30 04.10.2019

“Ҳақиқий мўминлар ўлим келганида Роббилари ҳузурида тайёрлаб қўйилган яхшиликларни кўрадилар”

572 20:00 25.09.2019

«Сиз хотиржам бўлинг, бу одамларнинг ҳаммаси сизники. Фақат бир яримта одам мен томон, холос!»

1182 14:00 24.09.2019

Раббим, қалбларимизга тақво бeр!

533 08:00 24.09.2019

«Агар қалб Аллоҳдан бошқасини тарк қилса...»

490 22:05 14.09.2019
« Орқага