Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сенат: 13-14 ёшли қизлар туғиб қўйяпти, чақалоқлар сотиляпти

1656

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг видеоконференция тизими орқали ўтказилган мажлисида эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала муҳокама этилди.   

Мажлисда айтилишича, сўнгги йилларда 18 ёшга тўлмаган қизлар орасида эрта туғруқ ҳолатлари камайган: 2018 йилда бундай ҳолатлар 1,5 мингдан зиёд бўлган, 2019 йилда эса бу кўрсаткич 1,2 мингтани ташкил этган. Жорий йилнинг биринчи чорагида 231 та эрта туғруқ ҳолатлари қайд этилган.

Олиб борилаётган ишларга қарамай, бу борада қатор муаммолар мавжудлигига урғу берилди. Таҳлилларга кўра, ушбу муаммога, аввало, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва тиббий маданиятининг етарли эмаслиги сабаб бўлмоқда.

“Бундан ташқари, вояга етмаган қизлар, айниқса 13-14 ёшли қизлар орасида эрта туғруқ ҳолатларининг кўпайиб бораётгани ташвишли ҳолдир”, – дейилади Сенат Ахборт хизмати хабарида.

Масжисда эрта ҳомиладорлик ва туғруқ ҳолатлари кузатилган ўқувчи қизларнинг қарийб ярми ота ёки онасиз оилаларда яшаётгани, оиладаги етишмовчилик, ота-оналарнинг ишсизлиги ёки кам даромад топиши ҳам қизлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётгани айтилди. Эрта ва исталмаган туғруқ ҳолатлари, ёшларнинг оилавий муносабатларга тайёр эмаслиги, оиладаги ижтимоий-маънавий беқарорлик каби сабаблар чақалоқлар савдоси жиноятини ҳам келтириб чиқараётгани таъкидланди.

Бу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида Сенат Кенгаши қарори билан эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Блогер партия раҳбарига чуқур миннатдорчилик билдирди...

1390 13:58 16.09.2020

"Виждон эркинлиги... тўғрисида"ги қонун қабул қилинди

2274 12:54 15.09.2020

Расул Кушербаев: "Қонунлар етарли, аммо етарлича ишламаяпти..."

980 10:47 05.09.2020

“Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш

2318 22:30 09.06.2020

"Бағдодда ҳамма ёқ тинч": депутат "Ўзбекистон 24" телеканалини танқид қилди

2315 23:09 30.05.2020
« Орқага