Янгиликлар

Сенат ИИВнинг таклифи рад этди

1552

30 декабрь куни Олий Мажлис Сенатида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси мажлис ўтказди. Уни комиссия раиси – Сенат раҳбари Танзила Норбоева олиб борди.

Мажлисда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов хорижий давлатларда одам савдоси қурбони бўлган ва қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларни ватанга қайтариб олиб келишдаги муаммолар ҳақида гапирди.

«Бунда асосий муаммоларимиз – йўл харажатлари ва жабрланганларга вақтинча яшаб туришлари учун уй-жой ва озиқ-овқатга сарфланадиган пул маблағларини қоплашга қаратилган жамғарма ёки манба мавжуд эмаслиги. Ҳаттоки чет давлатлардаги консуллик хизматларимизда ҳам шундай муаммолар юзага келмоқда. 

Вазир ўринбосари, шунингдек, одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказида зарурий ёрдам кўрсатилиши халқаро стандартларга мос келмаслигини ҳам қайд этди.

Шунинг учун одам савдоси қурбони бўлган ёки қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга нафақат юқорида айтиб ўтилган ёрдамларни, балки тиббий, ижтимоий, юридик ҳамда бошқа ёрдамларнинг кўрсатилишини инобатга олган ҳолда халқаро экспертлар томонидан берилган тавсиялар асосида одам савдоси жабрдийдалари учун фонд ташкил қилишимиз керак», – деди Тошпўлатов.

Бунга жавобан Сенат раиси Танзила Норбоева барча тузилмалар, жумладан, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва Ёшлар иттифоқида фондлар борлигини айтиб ўтди.

«Ана шу мавжуд фондлардан самарали фойдаланиш керак. Ҳаммаларининг фаолиятида ҳам ана шу йўналиш бор. Ҳамма нодавлат ташкилотларига керагидан ортиқ пул берилган», деди Норбоева.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ иқтисодиётига 2 триллион долларлик ёрдам

506 21:00 26.03.2020

Сенат мажлиси фақат сенаторлар учун...ми?!

598 16:00 29.02.2020

«Фуқаролик тўғрисида»ги қонун Сенат томонидан маъқулланди

475 15:20 28.02.2020

Ҳисоб палатаси вакиллари сиёсий партияларга аъзо бўлмайди

417 17:30 27.02.2020

Президент Ўзбекистондаги энг оғир масала ҳақида айтиб ўтди

1212 16:00 21.01.2020

Элмира Боситхонова: «Оила ва никоҳ масаласида Исломий қадриятлар устувор бўлиши лозим»

1135 15:50 18.01.2020
« Орқага