Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сенат: “Маҳаллий ҳокимият вакилларининг қўполлиги аҳолининг кайфиятини туширяпти”

687

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳокимларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қарорлар қабул қилиниши ҳолати ўрганилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди. 

Тааҳлилларга кўра, биргина 2019 йилнинг ўзида ҳокимларнинг 3400 дан ортиқ қарорлари ҳақиқий эмас, деб топилган.

Маъмурий судлар томонидан бу борада 2019 йилда жами 2 992 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 1 255 таси (42%) қаноатлантирилган. 2020 йилнинг январь-февраль ойларида эса 552 та иш кўрилган ва уларнинг 248 таси ёки 45 фоизи қаноатлантирилган.

Келтирилган рақамлар шуни кўрсатиб турибдики, мурожаатлар сони 10 фоизга, уларни қаноатлантириш эса, яъни ҳокимларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш 3 фоизга кўпайиб, бундай мурожаатларни қарийб 50 фоизи қаноатлантирилган.

Бу борада фуқаролар норози бўлиб мурожаат қилиш сони ва ҳокимларнинг қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмасдан қарорлар қабул қилиши ҳолатлари кўпайиб борган.

Туман, шаҳар ҳокимлари ваколатга эга бўлмаса-да, қонунга зид равишда бино-иншоотларни балансга олиш тўғрисида, ер участкасини ажратиш ваколати уларга берилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда ажратилаётган ер майдонини тўлақонли ўрганилишини таъминламасдан ер ажратиш юзасидан қарорлар қабул қилган.

Шунингдек, қонун ҳужжатларига кўра ер участкалари қонунга зид равишда олиб қўйилганлиги муносабати билан мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик масалалари қатъий белгиланмаган, энг муҳими, бунга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан ўз вақтида муносиб эътибор берилмаган.

«Фуқаролик тўғрисида»ги қонун Сенат томонидан маъқулланди

Сенат мажлиси фақат сенаторлар учун...ми?!

Мулкдорларнинг мулки мусодара қилиниши ҳақида огоҳлантиришнинг олти ойлик муддатига риоя қилмаслик, мулкчилик объекти учун компенсация маблағларини тўламай ёки қиймати бўйича тенг мол-мулкни тақдим этмай мажбуран чиқариб юбориш одатий ҳолга айланган.

Маҳаллий ҳокимият органлари вакилларининг мулк эгаларига кўп ҳолатда қўпол муносабатда бўлиши аҳолининг ижтимоий кайфиятига путур етказувчи омил бўлмоқда.

Шунга асосан мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига парламент сўрови юбориш бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбек  меҳмондўстлиги дунёда эътироф этилмоқда

501 13:05 13.10.2020

Буюк Британия Ўзбекистонга қадимий буюмларни қайтаради

1051 10:40 12.10.2020

Бишкекда ўқ узилди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари хавотирда

1605 08:05 10.10.2020

Ўзбекистонга чет элдан жўнатмалар келиши қоидалари ўзгаради

902 20:55 09.10.2020

Қочишга уринган қирғиз амалдорини ўзбекистонлик чегарачилар тутиб олишди

2660 14:50 09.10.2020

Талабалар учун контракт тўлови муддати белгиланди

776 09:33 09.10.2020
« Орқага