Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сенат: “Таълим тўғрисида”ги янги қонун тарбия билан узвий боғлиқ бўлади...

569

Бугун, 7 август куни  Олий Мажлис Сенатининг видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтаётган олтинчи ялпи мажлиси кун тартибидаги биринчи масала – “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Маълумки, “Таълим тўғрисида”ги Қонун 1997 йилда қабул қилинган бўлиб, таълим сифатини таъминлашга қўйилаётган бугунги талабларга жавоб бермайди.
Мазкур янги Қонуннинг қабул қилиниши эса таълим масаласининг тарбия билан узвий боғлиқлиги таъминланади. Бу билан ижтимоий ҳаётимизнинг ҳозирги босқичида, хусусан, ҳар бир ёшни шахс сифатида маърифатли камолга етказиш кўзда тутилгани айтилмоқда.

Бундан ташқари унда, мактабгача таълим ва тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим турини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, мактабгача таълим тизимидан бошлаб умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим,  кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, мактабдан ташқари таълимнинг узвийлигини, мазмун жиҳатидан кетма-кетлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қолаверса, бошланғич, касб-ҳунар таълими, касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида бепул асосда кундузги таълим шаклида умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида таълим амалга оширилиши белгиланмоқда.

Қонунда таълим муассасаси ходимлари, таълим олувчилар ва ота-оналарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, таълим жараёни қатнашчиларининг ижтимоий ҳимояси, таълим жараёнида меҳнат қилаётган минглаб мутахассисларнинг, миллионлаб ота-оналарнинг ҳуқуқий мақомига, уларнинг ижтимоий муҳофазасига доир жиҳатларга, айни вақтда мажбуриятларига ойдинлик киритилмоқда.

Шунингдек, қонун эндиликда таълимнинг нодавлат шаклини ривожлантиришга, жамиятимизда интелектуал мулк салоҳиятидан самарали фойдаланиш, илм-маърифатга доир иш жойлари кенгайишига имкон беради.

Мажлисда сенаторлар янги таҳрирдаги қонун кўплаб ҳамюртларимизнинг олий таълим, хорижда олинган таълим бўйича дипломларни тан олиш, таълим олувчилар учун вақтинча яшаш жойларини кафолатлаш, масофавий таълим, оилавий таълим, инклюзив таълим сингари ўз саволларига ечим топишга қийналаётган масалаларга ҳуқуқий ойдинлик киритилгани билан аҳамиятли бўлишини таъкидлади.
Сенат аъзолари мазкур Қонунни маъқуллади. 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати янги қарорга оид ушбу маълумотларини берар экан, унинг тарбия билан узвий боғлиқ бўлиши билан бир қаторда ''Оилавий таълим'' деган тушунчаларни ҳам эътиборга олинишини таъкидлаб ўтган. Аммо бу орқали айнан нималар кўзда тутилгани ва қандай чора тадбирлар қўлланилиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласи”, - экан, тарбияга оид қилинадиган ишлар ва шу билан бирга унинг амалдаги натижаси қай даражада таъминланишини кутиб, кузатиб борамиз.

Намозхонни тушунган яҳудий раҳбар

Фаҳшдан тийилиш ёхуд ижтимоий тармоқлардаги одоб

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбек  меҳмондўстлиги дунёда эътироф этилмоқда

501 13:05 13.10.2020

Буюк Британия Ўзбекистонга қадимий буюмларни қайтаради

1051 10:40 12.10.2020

Бишкекда ўқ узилди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари хавотирда

1605 08:05 10.10.2020

Ўзбекистонга чет элдан жўнатмалар келиши қоидалари ўзгаради

902 20:55 09.10.2020

Қочишга уринган қирғиз амалдорини ўзбекистонлик чегарачилар тутиб олишди

2660 14:50 09.10.2020

Талабалар учун контракт тўлови муддати белгиланди

776 09:33 09.10.2020
« Орқага