Янгиликлар

Сенат янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунини маъқуллади

1187

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси валютасининг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади.

Шунингдек, қонунга мувофиқ, резидент юридик шахслар валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида: ўз мулкида валюта қимматликларига эга бўлишга; чет эл валютасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига ўтказишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ўтказишга ҳақли.

Шу билан бирга, фаолиятни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш норезидент юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида банк ҳисобварақларини очиши ва улардан фойдаланиши учун мажбурий талабдир.

Қонунга, халқаро амалиётдан келиб чиқиб, ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишга оид нормалар киритилди.

Эслатма: маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Манба: Ҳуқуқий ахборот телеграм канали

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Депутат сўрови ҳақида қонун лойиҳаси қабул қилинди

660 20:30 23.06.2020

Президент фармони билан ёш олимларга ажратилган уйлар берилмаяпти

550 20:00 03.06.2020

СССР қайта тикланадими?

3541 08:30 13.05.2020

Сенат: “Маҳаллий ҳокимият вакилларининг қўполлиги аҳолининг кайфиятини туширяпти”

587 20:30 12.05.2020

АҚШ иқтисодиётига 2 триллион долларлик ёрдам

625 21:00 26.03.2020

Сенат мажлиси фақат сенаторлар учун...ми?!

672 16:00 29.02.2020
« Орқага