Янгиликлар

Сенат янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунини маъқуллади

956

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси валютасининг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади.

Шунингдек, қонунга мувофиқ, резидент юридик шахслар валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида: ўз мулкида валюта қимматликларига эга бўлишга; чет эл валютасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига ўтказишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ўтказишга ҳақли.

Шу билан бирга, фаолиятни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш норезидент юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида банк ҳисобварақларини очиши ва улардан фойдаланиши учун мажбурий талабдир.

Қонунга, халқаро амалиётдан келиб чиқиб, ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишга оид нормалар киритилди.

Эслатма: маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Манба: Ҳуқуқий ахборот телеграм канали

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Марказий банк раиси: «Доллар ишлатилишига қарши прокуратура орқали курашиш нотўғри...»

640 20:35 11.10.2019

«Тўғри насиҳатни олмайдиган халқни тақиқ билан, жазолаш билан тартибга олишдан бошқа йўл қолмайди»

1739 15:05 16.09.2019

Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Сенати раислигига аёл киши сайланди

1146 11:53 21.06.2019

Сенат раиси ҳадисдан иқтибос келтирди – «Пора олган ҳам, уни берган ҳам дўзахийдир»

1364 17:00 15.06.2019

Олий Мажлис Сенатида янги қўмита ташкил этилди

709 11:02 03.04.2019
« Орқага