Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

“Сени чўкишдан қутқарган - Аллоҳдир!”

1942

Баъзи инсонлар шу қадар исёнга кетишадики, ўзинигина эмас, балки оламларни яратган Зотни ҳам инкор қилишади.
"Аллоҳ ҳар бир нарсани яратгувчидир ва У ҳар бир нарсага вакилдир".
 (Зумар: 62).

Даҳрийлардан бир кимса Жаъфар Содиқ раҳимаҳуллоҳ олдида Аллоҳни инкор қилди.
Жаъфар Содиқ унга:
– Ҳеч кемага миниб, денгизнинг улкан ва даҳшатли тўлқинларини кўрганмисан? – деди.
Ҳалиги одам:
– Ҳа, бир марта шундай бўлган, кемага минганимда шамол даҳшатли қутуриб, денгиз кучли тўлқинланган, кемани синдириб ташлаб, денгизчилар ҳалок бўлишган эди. Мен кема ёғочларидан бир парчага осилиб чўкмай қолганман. Ушбу парчага осилган ҳолда денгиз мавжларидан жон сақлаганман ва охири соҳилга етиб олганман, дея жавоб берди.
– Ўша пайтда тирик қолишни умид қилганмисан? – деди.
– Албатта умид қилганман.
–  Кимдан умидвор бўлгансан?!
Зиндиқ индамай қолди.

Жаъфар Содиқ:
– Ўша вақтда сен умидвор бўлганинг Зот Аллоҳдир! Сени чўкишдан қутқариб қолган ҳам Аллоҳдир!
Шунда ҳалиги инсон иймон келтириб мусулмон бўлди.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни бир тўда даҳрийлар ўлдиришга қасд қилишиб, қатли учун вақт пойлаб юришар эди.
Бир кун у зот масжидда ўтирганида ҳалиги даҳрийлар имомни ўлдириш учун қилиш яланғочлаб келишди.
Имом Абу Ҳанифа уларга:
– Аввал бир масалага жавоб беринглар, сўнгра хоҳлаган нарсангизни қилаверинглар, – деди.
– Нима масала экан?
– Денгизда бошқарувчисиз бир қайиқ бор. Ушбу қайиқни уммоннинг улкан тўлқинлари ва даҳшатли шамоллари орасидан бошқарувчисиз ҳолатда, ҳалок бўлмай сузиб ўтиб кетиши ақлга тўғри келадими?
– Йўқ, бу ақлга тўғри келмайди.
– Субҳаналлоҳ! Денгиздан биргина кема бошқарувчисиз сузиб ўтиш мумкин эмас бўлса, унда ушбу пастки (ер аҳли) ва юқори олам (осмонлар) аҳллари турлича аҳволлари ила Яратувчисиз қандай қоим турар экан?
Ҳалиги даҳрийлар бу сўзни эшитиб йиғлай бошлашди. Сўнгра тавба қилишди. Сўнгра эса мусулмон бўлишди.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан баъзилар Аллоҳ борлигига далил сўрашди.
У киши сўради:
– Дарахт баргининг таъми, ҳиди ва ранги сизларни наздингизда бир хилми?
– Ҳа, албатта.
– Дарахтнинг баргини ипак қурт ейди ва ундан ипак чиқади. Асалари ҳам ейди ва ундан асал чиқади. Қўй ҳам ейди ва ундан қумалоқ чиқади. Кийик ҳам ейди ва қорнида мушкка айланади. Биргина баргнинг табиатини бунчалар хилма-хил қилиб ўзгартираётган ким?!
Улар имом Шофеъийдан бу гапларни эшитгач унинг сўзларини тасдиқлашди ва мусулмон бўлишди.


Аъробий (содда ва қўпол инсон) дан сўрашди:
– Аллоҳнинг борлигига бирон далил борми?
– Қўй қумалоғи қўй борлигига, сигир тезаги сигир борлигига, оёқ излари уни эгаси борлигига далолатдир. Худди шунингдек, ўта улкан осмонлару ер, бепоён денгизлар Яратгувчи Зот борлигига очиқ-ойдин далилдир!
"Аллоҳ барча нарсани яратгувчидир ва У танҳо ғолибдир".
(Раъд: 16).

Бугунги кунда Аллоҳ борлигини, барча нарсани У яратганини инкор этувчилар, чексиз коинот, миллиардлаб юлдузлар, миллионлаб галактикаларнинг мана шундай низом билан ҳаракатланишига бир назар солишсин.
Уларни бундай низомга солиб қўйган Зот бор!

Машинангизни ўт олдириб, катта кўча чорраҳасидан ўтиш учун юргазиб, ўзингиз тушиб қилсангиз нима бўлади? Албатта автоҳалокат содир бўлади.
Биргина уловимиз бошқарувчисиз ҳалокатга юз тутар экан, одамларни яратиб, уни мана шундай низомга солиб қўйган Зот бор, У Аллоҳдир!

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бағдоддаги Имоми Аъзамнинг мақбарасини бузиш рад этилди

1505 09:05 14.06.2021

Имом Абу Ҳанифа кўрган саҳобалар

1159 18:55 09.06.2021

“Имоми Аъзам изидан” (14-қисм)

947 03:30 04.05.2021

Имоми Аъзамнинг вафоти

5715 22:00 03.04.2021

Имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг ҳаёти ва асосий қарашлари (699-767)

1866 08:00 14.03.2021

Имоми Аъзамнинг ота-боболари термизликми?

4467 21:30 19.02.2021
« Орқага