Ислом

Сени соғинамиз, Рамазон... 

317

Рамазонни соғинамиз, рамазон жуда тезда ўтиб кетди, келаси рамазон насиб қилармикин - мана шундай гапларни жуда кўп эшитамиз, бу гапларнинг кўпи жуда самимий бўлади.

Албатта, бу ойнинг ўз кайфияти бор - одамлар одатдагидан сахийроқ, одамлар одатдагидан мулойимроқ, одамлар одатдагидан ибодатлироқ, одамлар одатдагидан яхшироқ... 

Биз мана шу кайфиятни яхши кўрамиз аслида, йил бўйи соғинамиз гўёки.

Лекин биласизми, Ислом доим амалнинг ниятига, мазмунига, кайфиятига урғу беради. Биз мана шу кайфиятни исталган бир кунда пайдо қилишимиз ўз қўлимизда экан, демак биз истаган кунимизни рамазоннинг бир кунига, истаган бир тунимизни лайлатулқадрга айлантиришимиз мумкин. Аллоҳнинг ўша тунни яширишида, бир ойнинг бошқаларидан афзал қилинишида мана шу ҳикмат  - инсоннинг тўғри йўлга тушиб олиши, яхши амаллар одатга айланиши учун  имконият эмасмикин, деб ўйлаб қоламан. 

Ахир бир ой мунтазам қилинган ҳар қандай ишнинг одатга айланиши осон.

Биз эртага ҳам одатдагидан ибодатлироқ, одатдагидан сахийроқ, одатдагидан яхшироқ бўлишимиз мумкин. Ўшанда оддий кунимиз ҳам биз учун рамазон кунига айланади. Рамазон бизнинг одатимизга айланади...

Тасаввур қилинг, ҳар куни рамазон - неъматку бу! 

Барчангизни байрам билан табриклаб, Аъзам Ўктамнинг қўйидаги шеърини илова қиламан.

«На бўлғай яшашни сал осон кўрсанг,

Қил сиғмаган кўнглинг шуълага тўлсин.

Ҳар намоз орасин Рамазон билсанг,

Бир кунда беш ҳайит муборак бўлсин!»

Қаҳрамон Асланов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳайитингиз муборак

227 08:00 24.05.2020

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

307 06:23 24.05.2020

Карантин шароитида ҳайит байрамини қандай ўтказамиз?

778 21:50 23.05.2020

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон Ҳайити билан табриклади

346 21:12 23.05.2020

Бобораҳим Машраб: Алвидо, Рамазон...

612 21:00 23.05.2020

Рамазон ўйлари

277 14:00 23.05.2020
« Орқага