Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сербия элчихонасини Қуддусга кўчириш учун шарт қўйди

974

АҚШнинг қистовига кўра Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириши айтилган Сербия бу қарорини ўзгартириши мумкин. 

The Jerusalem Post нашрининг Сербия президенти Александр Вучич маъмуриятига таяниб ёзишича, агар Исроил Косовони мустақил давлат тан оладиган бўлса, серб элчихонаси Қуддусга кўчирилмайди. 

Шунингдек, Сербия томони Исроил билан алоқаларга зарар етиши ва муносабатлар аввалгидек бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирган. 

Ўтган ҳафтада Косово Исроил билан алоқаларни яхшилаши ва Қуддусда элчихона очиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Косовонинг Исроил билан муносабатларининг яхшиланиши нафақат Сербияга, балки Туркияга ҳам ёқмаяпти. Анқара Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши Фаластин манфаатларига зидлигини таъкидлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Путин Сербия президентидан узр сўради

1207 22:00 11.09.2020

Сербия ҳам Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчиради

553 13:15 05.09.2020

Сербия тарихида илк бор ҳижобли аёл парламентга сайланди

666 10:30 07.08.2020

Сербияда ҳам масжидлар очилди

391 12:15 06.08.2020

Озарбайжон Сербия ва Грузия билан икки томонлама муносабатларни қайта кўриб чиқиши мумкин

1485 21:20 23.07.2020
« Орқага